Daryo

Япония Рамзан Қодировнинг онасига санкция қўллади

Бу Чеченистон раҳбари онасига қўлланган илк чеклов эмас. Бир ҳафта олдин Буюк Британия ҳам Аймани Қодировани санкциялар рўйхатига киритганди.

1 дақиқа ўқиш1 444 кўришлар0 изоҳ0

Япония Россиянинг 49 та ташкилоти ва Чеченистон раҳбарининг онаси Аймани Қодировага қарши санкциялар жорий этди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Чекловлар киритилиши Украинага босқин билан боғлиқ. Россиянинг 47 та ташкилоти ва 9 нафар жисмоний шахси, жумладан, ҳарбий фаолият билан боғлиқ мудофаа корхоналари ва тузилмалари санксияларга учраган.

“Арзама”с машинасозлик заводи, “Брянск” автомобиль заводи, Ахмат Қодиров жамғармаси ва “Конвой” хусусий ҳарбий компанияси чекловлар остида қолган. Жисмоний шахслар орасида Аймани Қодирова (Рамзан Қодировнинг онаси, “Ахмат Қодиров” жамғармаси раҳбари), Владимир Хромов (Россия президенти ҳузуридаги Бола ҳуқуқлари бўйича вакил аппарати маслаҳатчиси) ва Алексей Тенсин (“Вагнер” маркази ва “Калашников” консернининг собиқ раҳбари) бор.

Япония қарорига кўра, ушбу шахсларнинг активлари аниқланса, музлатиб қўйилади ва банк ўтказмалари чекланади. Бундан ташқари, Токио Россия нефти импорти учун нарх чекловини бир баррел учун 60 доллардан 47,6 долларгача туширди. 

Маълумот ўрнида, бу Чеченистон раҳбарининг онасига санкция қўлланилиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Бир ҳафта олдин Буюк Британия Аймани Қодировани санкциялар рўйхатига киритган эди. Рамзан Қодировнинг онаси Аймани “Россиянинг янги ҳудудлари” аҳолисига гуманитар ёрдам юбориш билан шуғулланувчи “Ахмат Қодиров” жамғармаси раҳбари ҳисобланади. Бундан аввал Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг 29 нафар яқин қариндоши Россия—Украина уруши бошланганидан бери жами 146 хил мукофот ва фахрий белгиларни олгани хабар қилинганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар