Португалиялик мутахассис Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди. Бу ҳақда А Bolа нашри хабар бермоқда. Нашрга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) португалиялик мураббий қўйган айрим шартларни бажара олмаган.
Манбага кўра, Паулу Бенту шартнома шартларини муҳокама қилиш учун Тошкентга ташриф буюрган, бироқ ЎФА томонидан тақдим этилган таклиф унинг талабларига мос келмаган. Шу боис, у рад жавобини бериб, ватанига қайтиб кетган. Дарё манбасининг қўшимча қилишича, мутахассиснинг таклифни рад этишига асосий сабаб шартнома муддатида бўлган. Бенту камида 2 йиллик битим имзоламоқчи эканлигини маълум қилган, ЎФА эса бундан қисқароқ муддатли шартнома таклиф қилган.
Шунингдек, Паулу Бентуга бошқа жамоалардан ҳам қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, Италия А Сериясининг ҳозирча номи ошкор қилинмаган клуби мураббий билан музокаралар олиб бормоқда. Агар музокаралар ижобий якунланса, португалиялик мутахассис фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Паулу Бентунинг сўнгги иш жойи Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) терма жамоаси эди. У 2025-йил март ойида жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли лавозимидан озоқ қилинган.








