Daryo

Шри Ланка собиқ президенти ҳибсга олинди

У давлат маблағларидан шахсий мақсадда фойдаланишда гумонланмоқда

1 дақиқа ўқиш3 388 кўришлар0 изоҳ0

Шри Ланка собиқ президенти Ранил Викрамасингхе 22 август куни давлат маблағларидан шахсий мақсадларда фойдаланганликда гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Фото: Al Arabiya

Полиция маълумотларига кўра, Викрамасингхе 2023 йил сентябрь ойида рафиқаси билан Лондонга қилган ташрифи юзасидан сўроқ қилиниб, сўнг қўлга олинган.

“У Коломбо Форт судига олиб борилади. Унга давлат маблағларидан шахсий мақсадда фойдаланганлик бўйича айблов қўйилмоқда”, деди терговчилардан бири.

Маълум бўлишича, собиқ президент рафиқаси Мейтри билан Буюк Британияда жойлашган Вулверхемптон университети ўтказган маросимида иштирок этган. Ушбу сафар Викрамасингхенинг Гавана шаҳрида ўтган G77 саммитидан қайтишда амалга оширилган. У сафар харажатлари рафиқаси томонидан тўланганини, давлат маблағи ишлатилмаганини таъкидлаган. Бироқ полициянинг жиноят ишлари бўйича бўлими у хусусий ташрифни давлат ҳисобидан амалга оширгани ва қўриқчиларининг маоши ҳам бюджетдан қопланганини билдирган.

Ранил Викрамасингхе 2022 йилнинг июль ойида оммавий норозиликлар ортидан лавозимидан кетган Готабая Ражапаксадан кейин президентликка келган эди. У ўша даврда мамлакат тарихидаги энг оғир молиявий инқирозга барҳам беришда муҳим рол ўйнаган. Шундан сўнг, Викрамасингхе 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида қайта сайлана олмаган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар