Daryo

Россия Украинанинг яна 3 та қишлоғини эгаллаганини даъво қилди

Босиб олинган ҳудудлар Донецк вилоятида жойлашган

1 дақиқа ўқиш7 136 кўришлар0 изоҳ0

Россия Мудофаа вазирлиги 23 август куни Украина шарқидаги Донецк вилоятида жойлашган Катерйнивка, Володймйривка ва Русин Яр қишлоқлари руслар назоратига ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Фото: БCC

Бу ҳудудлар 2022 йил сентябрь ойида Россия томонидан ноқонуний аннексия қилинган Донецк таркибига киритилган. Рус армияси Украинанинг шарқий фронтида ҳар бир метр учун “қимматга тушаётган” оғир жанглар орқали секин-аста олдинга силжишда давом этмоқда. Минтақада аксарият бинолар вайрон бўлган, тинч аҳоли эса деярли қолмаган.

Бу орада, Украина ва Россия ўзаро тинчликка интилмасликда бир-бирини айбламоқда. Бу эса давлат раҳбарлари ўртасида тез орада учрашув бўлиши эҳтимолини янада пасайтирмоқда. Таъкидланишича, рус артиллерия зарбаларидан сўнг, Донецк вилоятидаги Костянтинивка шаҳрида (юқоридаги қишлоқларга яқин ҳудуд) газ қувури шикастланган. Украина томони хавфсизлик йўқлиги сабабли қувурни таъмирлашнинг имкони йўқлигини билдирган.

“Кенг миқёсдаги зарар туфайли Костянтинивкада газ таъминоти тизимидаги босимни ушлаб туришнинг иложи қолмади”, дейилади вилоят ҳокимлиги баёнотида.

Ҳужумлар оқибатида бир нафар фуқаро яраланган. Киев аввалроқ ушбу шаҳардан фуқароларни эвакуация қилиш буйруғини берган эди. Украина президенти ёрдамчиси Андрий Ермак ижтимоий тармоқларда 10 қаватли уйнинг ёнғин ичида қолган суратини эълон қилиб, шундай деди:

“Россия ўз мақсадларига эриша олмаётгани учун террорни давом эттиряпти”.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар