Daryo

Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

Режалаштирилган ҳужум муносабати билан Исроил ҳукумати аҳолини таъминлаш борасида аввалгидан ҳам кўпроқ масъулиятга эга

1 дақиқа ўқиш4 724 кўришлар0 изоҳ0

Ғазо секторидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан Германия ҳукумати Исроилга нисбатан қурол экспортини қисман тақиқлади. Бу ҳақда бугун федерал канцлер Фридрих Мерц маълум қилди.

 
Фото: Bild

Унинг айтишича, Германия “кейинги хабаргача Ғазо секторида қўлланилиши мумкин бўлган” қурол-яроғ экспортини маъқулламайди. Шу билан бирга, у “Исроил ҳукумати томонидан тасдиқланган Исроил армиясининг Ғазо секторидаги янада шиддатли ҳарбий ҳаракатларини” тилга олган.

“Федерал ҳукумат Ғазо секторидаги тинч аҳолининг давом этаётган азоб-уқубатларидан чуқур ташвишда”, дейди Мерц.

Режалаштирилган ҳужум муносабати билан Исроил ҳукумати аҳолини таъминлаш борасида аввалгидан ҳам кўпроқ масъулиятга эга. Канцлернинг фикрича, Исроил инсонпарварлик ёрдамини, жумладан, БМТ ташкилотлари ва бошқа нодавлат тузилмалар учун тўлиқ кириш имкониятини таъминлаши лозим.

Қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни молия вазири ва вице-канцлер Ларс Клинбайл қўллаб-қувватлаган.

“Ғазодаги инсонпарварлик азоб-уқубатлари чидаб бўлмас даражада. Исроил ҳукумати Ғазодаги инсонпарварлик вазияти учун катта масъулиятга эга. Шу сабабли, инсонпарварлик ёрдами Ғазога имкон қадар тезроқ ва тўлиқ ҳажмда киритилиши шарт”, дейди Клинбайл.

Унинг таъкидлашича, Германия Исроил давлати билан тўлиқ ҳамжиҳат, бироқ унинг хатоларини ҳам очиқ айтиш керак.

“Барча гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш энг шошилинч масала эканлиги ҳам шубҳасиз”, дейди вазир.

Бундан аввал Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 4 август куни Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш ҳақида қарор чиқаргани хабар қилинганди. Бош вазирга кўра, ҲАМАС томонидан гаровга олинган яҳудий ҳарбийлари жойлашган ҳудудларда ҳам ҳарбий операциялар ўтказиш режалаштирилган. Бу қарор Исроил мудофаа кучлари бош штаби раҳбари генерал-лейтенант Эял Замирга етказилган. Замир қарорга рози бўлмаган тақдирда унинг истеъфога чиқиши билдирилган.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар