Daryo

Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

Туғилганлик орқали фуқаролик олиш усули ҳам ишламаслиги маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш13 273 кўришлар0 изоҳ0

Қирғизистон россияликларга фуқаролик бериш вақтинча тўхтатди. Эндиликда туғилганлик ёки аждодлар орқали фуқаролик олишнинг машҳур усуллари ҳам ишламайди. Бу ҳақда Қирғизистон паспортлари бўйича маслаҳатчи Михаил Жуховицкий маълум қилди.

Фото: Telegram

Қирғизистонни унутинг. Энди фуқаролик олиш имконсиз. Ҳеч қандай пул эвазига ҳам. Ҳеч қандай шартлар билан ҳам. 2025 йил 24 январдан кейин топширилган барча аризалар — сизни шунчаки алдашди.

Мамлакатда аванс йиғиш жуда авж олган. Барча ижрочилар, воситачилар ва амалдорлар буни билишади — улар олдиндан алдов учун пул йиғмоқда, деди Жуховицкий.

У 24 январдан кейин топширилган фуқаролик аризалари кўриб чиқилмагани ва энди кўриб чиқилмаслигини айтди:

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги бирорта ҳам шахсни маъқулламади ва маъқулламайди ҳам, деди у.

АҚШ ва Европа Иттифоқи санкциялари сабабли россияликлар орасида Қирғизистон паспортини тўлиқ ёрдам билан олиш усули оммалашди. Бу бошқа мамлакатларда банк карталари очиш, виза олиш ва бизнес юритишга ёрдам берди.

Ҳатто “Авито” ва “Яндекс” рекламаларида паспорт сотиб олиш таклифлари пайдо бўла бошлади. Хизмат нархи 1 миллион рублгача етди, расмийлаштириш эса ярим йилгача чўзилди. Масалан, 2022 йилда 2 мингдан ортиқ киши Қирғизистон паспортини олган. Россиянинг айрим элитаси вакиллари ҳам Қирғизистон фуқаросига айланди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар