Daryo

Судланган мигрантларга Россияда яшаш тақиқланди

Давлат думаси бундай шахсларга фуқаролик беришни ҳам чеклади. Шунингдек, судланганлик ҳолатининг мавжудлиги илгари берилган ҳужжатларни бекор қилиш учун асос бўлади.

1 дақиқа ўқиш4 457 кўришлар0 изоҳ2

Россия Давлат думаси йиғилишида янги қонун иккинчи ва учинчи — якуний ўқишда қабул қилинди. Унга кўра, Россияда ёки мамлакат ташқарисида жиноят содир этиб, судланган хорижликлар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия фуқаролиги ва яшаш ҳуқуқи берилмайди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Тегишли қонун Россия қонунчилигига кўра жиноят деб топилган ишларда айбланган шахсларга тегишли. Шунингдек, жиноятнинг оғирлик даражасидан қатъий назар, судланганлик ҳолатининг мавжудлиги илгари берилган ҳужжатларни бекор қилиш ёки беришни рад этиш учун асос бўлади. Бунга вақтинча яшаш рухсатномаси (шу жумладан, таълим олиш мақсадидаги вақтинча яшаш рухсатномаси) ҳамда доимий яшаш гувоҳномаси киради. Шунингдек, фуқаролик учун топширилган аризалар ҳам рад этилади.

Янги тартибга кўра, 14 ёшдан ошган хорижликлар Россия ИИВ ҳудудий органларига вақтинча ёки доимий яшаш рухсатнома олиш учун ариза топширганда судланмагани ҳақида маълумотнома бериши шарт. Агар судланган бўлса, ушбу жиноят ҳақида маълумот берувчи ҳужжатни тақдим этади. Ҳужжат ўз мамлакатининг ваколатли органлари томонидан ариза топширилишидан камида уч ой олдин берилган бўлиши керак.

Қуйидаги шахслар ушбу маълумотномани топширишдан озод этилади:

  • 14 ёшга тўлмаган хорижий фуқаролар;
  • қочоқ деб тан олинган, Россияда сиёсий ёки вақтинча бошпана олган шахслар;
  • Россия Қуролли Кучларида шартнома бўйича хизмат қилаётган ёки унинг таркибида ҳарбий ҳаракатларда қатнашган ҳарбийлар;
  • илгари ушбу ҳужжатлардан бирини олишда юқоридаги каби маълумотнома топширган вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномасига эга хорижликлар.

Бундан ташқари, Украина фуқаролари учун икки йиллик ўтиш даври белгиланди. Бу даврда улар Россияга судланмагани ҳақида маълумотнома топшириш мажбуриятидан озод қилинади. Аввалроқ Россияга борган мигрантларга телефон сотиб олиш мажбурий бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар