Daryo

Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

У Буча, Ирпин ва Гостомел шаҳарларида тинч аҳолини ўлдиришда айбланган

1 дақиқа ўқиш5 390 кўришлар0 изоҳ0

Россия ҳарбий-денгиз кучлари бошлиғи ўринбосари генерал Михаил Гудков Украина томонидан Курск вилоятида ўлдирилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Фото: CNN

Россиянинг Приморск вилояти губернатори Олег Кожемяко Гудковнинг ўлими ҳақидаги баёнотда у билан йиллар давомида ижобий муносабатда бўлганини айтган. У Гудковни “сафдошлари билан бирга офицерлик бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган мустаҳкам иродали жангчи” деб таърифлаган. Кожемяко генералнинг ўлими ҳақида бошқа ҳеч қандай тафсилот очиқламаган.

Россия Мудофаа вазирлиги 3 июль куни Гудковнинг ўлимини тасдиқлаб, у Курск вилоятидаги жангда ҳалок бўлганини билдирган. Украина томондан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Гудков март ойида Россия президенти Владимир Путин томонидан Россия ҳарбий-денгиз кучлари бошлиғининг қирғоқ ва қуруқликдаги қўшинлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Украина ҳарбийлари аввалроқ Гудков ва собиқ 155-бригаданинг бошқа аъзоларини ҳарбий жиноятлар содир этишда, жумладан, Буча, Ирпин ва Гостомел шаҳарларида тинч аҳолининг ўлимида айблаганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар