Daryo

Россия кетма-кет иккинчи кун Харьковни ўққа тутди

Ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан, 4 нафар бола яраланган

1 дақиқа ўқиш9 880 кўришлар0 изоҳ0

Россия 12 июнга ўтар кечаси Shahed типидаги ҳужумчи дронлардан фойдаланган ҳолда яна Харьков шаҳрини ўққа тутган. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

The Economist
Фото: The Economist

Шаҳар мери Игор Тереховга кўра, Россия ҳарбийлари бир кечада Харьковга 12 та зарба берган. Дронлардан бири мактаб ҳудудига, иккинчиси эса болалар боғчаси майдончасига келиб урилган.

Бундан ташқари, Харьковнинг Салтовский туманидаги 2 та турар жой биноси ва фитнес маркази ҳам зарбалар қурбони бўлган. Ҳужум оқибатида камида 11 киши, жумладан, 4 нафар бола яралангани очиқланган.  

“Турар жойлар, таълим муассасалари, болалар боғчалари ва инфратузилма объектлари ёниб кетди. Ўнлаб машиналар шикастланган, мактаблар ва уйларнинг ойналари синган”, деди Терехов.

Харьков кеча, 11 июнга ўтар кечаси ҳам рус ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганди. Қуролли кучлар 17 та Shahed дронлари билан Харьковнинг 2 тумани — Слободский ва Основянский туманларига зарбалар берганди. Ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 60 киши яраланганди. Улар орасида 7 нафар бола бўлган.

Июнь ойида Россия ҳарбийлари бир неча марта Харьковга бомба ташлаган. 7 июнга ўтар кечаси рус қўшинлари шаҳарга Украинага босқин бошланганидан бери энг йирик зарбаларни берган. Тереховга кўра, шаҳарга 48 та “шаҳедл ҳужумчи дронлари, 2 та ракета ва 4 та бошқариладиган ҳаво бомбаси учирилган. Ўша ҳужумда 6 киши ҳалок бўлганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар