Daryo

Трамп мигрантларга АҚШ фермаларида қолишга рухсат беришини айтди

Бундай чора меҳмонхона соҳасидаги ишчи кучи танқислигини бартараф этишда ҳам қўлланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш5 013 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ президенти Дональд Трамп агар фермерлар кафолат берса, уларнинг қўлида ишловчи меҳнат муҳожирларига АҚШда қолишга рухсат беришини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Испаниялик ишчилар Калифорнийдаги фермалардан бирида қулупнай термоқда /  Сандй Ҳуффакер/Getty Images

Трамп мавсумий ишчи кучига муҳтож фермерларга ёрдам бериш кераклигини таъкидлади. У бу борада Ички хавфсизлик вазирлиги билан ҳамкорлик қилаётганини айтди. 

Агар фермер бу одамлар учун қандайдир тарзда кафолат беришга тайёр бўлса, Кристи (Ички хавфсизлик вазири), менимча, буни маъқуллашимиз керак бўлади, шундай эмасми? Биласизми, биз бу масалада тўғри йўл тутамиз. Чунки барча ишчиларни ферма хўжаликларидан олиб кетишни истамаймиз. Биз фермер хўжаликлари ҳозиргидек яхши фаолият юритишини хоҳлаймиз.
Ҳозир биз қонун лойиҳаси устида ишламоқдамиз, чунки фермерлар вазиятни яхшироқ билади, улар бу одамлар билан йиллар давомида ишлашган. Йиллар давомида шундай ҳолатлар бўлганки, одамлар фермада 14-15 йил ишлаб, сўнг шафқатсизларча ҳайдаб юборилган ва биз бунга йўл қўймаслигимиз керак, деган АҚШ президенти.

У ички хавфсизлик вазири билан қишлоқ хўжалиги ва меҳмонхона соҳасидаги ишчи кучи танқислигини бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси устида ишлаётганини таъкидлади. Трамп миграцияга нисбатан қатъий сиёсат юритмоқда. Кристи Ноэм ноқонуний равишда АҚШга кирганларни депортация қилиш бўйича ишларни бошқармоқда. Қатъий миграция сиёсати ортидан айрим фермерлар ишчи кучи камайгани сабаб ҳосиллари хавф остида қолаётганидан шикоят қилган.

Биз фермерлар, меҳмонхона ва дам олиш масканлари эгалари билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Улар билан бирга ишлашимиз, кучли ва оқилона ҳаракат қилишимиз лозим. Сизни бошқарувчи этиб тайинлаймиз ва масъулиятни зиммангизга юклаймиз.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар