Daryo

Эрон ташқи ишлар вазирига суиқасднинг олди олинди

Вазир 20 июнь куни Германия, Франция ва Буюк Британия билан музокаралар олиб бориши керак эди

1 дақиқа ўқиш14 083 кўришлар0 изоҳ0

Эронда ташқи ишлар вазири Аббос Арақчига уюштирилган суиқасднинг олди олинди. Бу ҳақда вазир маслаҳатчиси Муҳаммад-Ҳусайн Ранжбаран хабар берди.

Фото: Getty Images

Суиқасднинг олдини олишда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) элита бўлинмалари иштирок этган. 

Ташқи ишлар вазири “евроучлик” билан музокаралар олиб бориш учун Женевага жўнаши эълон қилинганидан буён, Исроил унга суиқасд уюштирмоқчи эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун менга кўплаб қўнғироқлар бўлди. Ҳа, бундай хавф, шубҳасиз, бўлган ва ҳамон мавжуд. Бироқ Аббос Арақчи ўзини дипломатия хизмати раҳбаридан кўра кўпроқ ватан аскари деб билади...

Агар ИИҚК томонидан кўрилган хавфсизлик чоралари бўлмаганида, эҳтимол, бир неча кун олдин Теҳронда унга қарши суиқасд уюштирилган бўларди, аммо Худога шукрки, бунинг олди олинди, деган Ранжбаран.

Арақчи 20 июнь куни Женевада Европанинг учта давлати билан музокаралар ўтказади. Учрашувда Германия, Франция ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Йоханн Вадефул, Жан-Ноэл Барро ва Девид Лемми, шунингдек, Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Кая Каллас иштирок этади.

Исроил мудофаа армияси 13 июнь куни Эронга қарши операция бошлади ва унинг мақсади Теҳроннинг ядровий дастурини йўқ қилиш деб атади. Эрон Исроил ҳужумига жавобан унинг шаҳарларига ракета ва дронлар билан зарба бера бошлади. Томонлар ўртасидаги зиддият кескинлигича қолмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар