Daryo

НАСА: Об-ҳаво ҳодисаларининг интенсивлиги кескин ошган

Сўнгги 5 йил ичида экстремал табиат ҳодисалари тез-тез ва узоқ давом этмоқда

1 дақиқа ўқиш5 008 кўришлар0 изоҳ0

НАСАнинг янги маълумотлари сўнгги 5 йил ичида қурғоқчилик ва сув тошқинлари каби об-ҳаво ҳодисаларининг интенсивлиги кескин ошганини кўрсатди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

The Guardian
The Guardian

Маълумотларга кўра, бундай экстремал ҳодисалар тез-тез содир бўлиб, узоқроқ давом этмоқда ва оғирроқ кечмоқда. 2024 йилги статистика 2003—2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 2 бараварга ошган.

Тадқиқотчилар сайёрадаги экологик ўзгаришларни кузатиб борувчи НАСАнинг Grace сунъий йўлдоши кузатувчанлигининг сўнгги рақамларидан ҳайратда ва хавотирда эканини билдирган. Об-ҳаво ва иқлим ўзгариши ташкилоти Меt Office мутахассиси экстремал ҳолатларнинг кўпайиши узоқ вақтдан бери башорат қилинганини, аммо энди ҳақиқатда кўринаётганини айтган. Айтилишича, одамлар илгари содир бўлмаган бундай об-ҳаво ҳодисаларига тайёр эмас.

Тадқиқотчилар буни тренд деб аташ учун яна 10 ёки ундан кўпроқ йил керак бўлишини билдирган. Ушбу маълумотлар Мериленд университетининг Ер тизими фанлари бўйича фанлараро маркази қошидаги НАСАнинг Годдард космик парвозлар марказининг Гидрология фанлари лабораториясидан доктор Бэйлинг Ли томонидан биргаликда ишлаб чиқилган.

“Биз ҳозирча сабабни исботлай олмаймиз — бунга анча кўп маълумотлар тўплами керак бўлади. Ерда нима содир бўлаётганини аниқ айтиш қийин, аммо бошқа содир бўлаётган офатлар глобал исиш бунинг сабаби эканини кўрсатмоқда. Бутун дунё бўйлаб тобора кўпроқ экстремал воқеаларга гувоҳ бўляпмиз. Бу, албатта, хавотирли”, деди Бэйлинг Ли.

Қуйида қурғоқчилик ва сув тошқинларининг 2003 йил январдан 2024 йил декабргача ойлик интенсивлиги тасвирланган.

Инфографика: The Guardian

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар