Daryo

Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужумида 25 киши ҳалок бўлди (видео)

Фаластинликлар бошпана сифатида фойдаланган мактаб тунда нишонга олинди

1 дақиқа ўқиш3 883 кўришлар0 изоҳ0

Исроил армияси Ғазодаги бошпана сифатида фойдаланилган мактабга зарба берди. Оқибатда 25 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Фото: Reuters

Авиаҳужум оқибатида Ғазо шаҳри “Дараж” маҳалласидаги мактабда ёнғин келиб чиққан, одамлар тириклайин ёниб кетган. Камида олти нафар бола ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида болалардан ташқари аёллар ҳам бор. Тирик қолганларни қидириш давом этмоқда.

Исроил май ойи бошида Ғазо секторига ҳужумларни кучайтирган. Яҳудий давлати буни ҲАМАСнинг ҳарбий ва бошқарув салоҳиятини йўқ қилиш, гаровга олинганларни қайтариш билан изоҳламоқда.

Исроил ўзининг қўшинлари ёки эвакуация буйруқлари ва бомбардимонлари орқали секторнинг тахминан 77 фоизини назоратга олгани айтилмоқда. Яҳудий давлатининг Ғазога ҳужумларида жами 53 мингдан ортиқ киши, асосан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Исроилнинг мактабга қилган ҳужумлари

  • 2023 йил ноябрида, уруш бошланганидан кўп ўтмай, Исроил бомбалари ва артиллерия зарбалари оқибатида Ғазо шаҳридаги ал-Buroқ мактаби ичида камида 50 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди.
  • 2023 йил ноябрдаги иккита ҳужумда Исроил ҳарбийлари Ғазо шимолидаги Жабалия қочқинлар лагеридаги Ал Фахура мактабига зарба бериб, камида 65 кишини ўлдирди.
  • 2024 йил июль ойида Хон Юнус яқинидаги ал-Авда мактабига уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди.
  • 2024 йил август ойида Исроил кучлари ал-Табин мактабини фаластинликлар эрталабки ибодатга йиғилган пайтда бомбардимон қилгани оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
  • 2025 йилнинг апрель ойида Туффа маҳалласидаги учта мактабга авиазарба берилди. Камида 33 фаластинлик ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши яраланди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар