Daryo

Суперлига. “Андижон” ўз майдонида “Сурхон”ни мағлуб этди

“Андижон” 10 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди

1 дақиқа ўқиш5 026 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган учрашув 23 май, жума куни бўлиб ўтди.

Фото: “Андижон” клуби матбуот хизмати

Унда Андижоннинг “Андижон” клуби ўз майдонида Сурхондарёнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди. Учрашувда андижонликлар камбек қилиб, ғалабага эришди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Достонбек Турсунов ҳисобни очди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа очилмади.

Иккинчи бўлим аввалида эса Бектемир Абдуманнонов гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 55-дақиқага келиб Дониёр Абдуманнопов ҳам гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва андижонликлар уч очкога эга бўлди.

Ушбу ғалаба билан “Андижон” 10 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. “Сурхон” эса 14 очко билан 8-ўриндан жой олган.

Суперлига

11-тур

23 май, жума

“Андижон” — “Сурхон” 2:1

Голлар: 0:1 – 5, Достонбек Турсунов, 1:1 – 48, Бектемир Абдуманнонов, 2:1 – 55, Дониёр Абдуманнопов.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар