Daryo

Суперлига. Тошкентдаги жанговар баҳсда “Бухоро” “Динамо” билан дуранг ўйнади

Мазкур дуранг билан бухороликлар 7 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди

1 дақиқа ўқиш3 835 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган учрашув 17 май, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: “Динамо” матбуот хизмати

Учрашувда ҳисоб самарқандликлар томонидан очилди. Анваржон Ҳожимирзаев 34-дақиқада гол урди. 65-дақиқага келиб эса Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни тенглаштирди. 74-дақиқада эса Фране Икич “Бухоро”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 87-дақиқада эса Хислат Ҳалилов гол урди ва ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. 

Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди. Мазкур дуранг билан бухороликлар 7 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. Самарқандликлар эса 19 очко билан 3-поғонадан жой олиб турибди.

Суперлига

10-тур

17 май, шанба

“Бухоро” — “Динамо” 2:2

Голлар: 0:1 – 34, Анваржон Ҳожимирзаев, 1:1 – 65, Шаҳбоз Жўрабеков, 2:1 – 74, Фране Икич, 2:2 – 87, Хислат Ҳалилов.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар