Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тури доирасида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди.
“Навбаҳор” — “Бунёдкор”
Куннинг илк ўйини Намангандаги “Марказий” стадионида кечди. Унда мезбон “Навбаҳор” жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби билан баҳс олиб борди.
Учрашув биринчи бўлимнинг 5-дақиқасида мезбонлар вакилли Муҳаммадали Ғиёсосв ҳисобни очди. Орадан 14-дақиқа ўтиб, “лочинлар” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фарқни иккитага оширди. Бўлим якунланишига 7 дақиқа қолганда меҳмонлар страйкери Сардор Абдунабиев ҳисобни биттага қисқартирди. Иккинчи бўлим аввалида “қалдирғочлар” яримҳимоячиси Дмитрий Плетнёв мувозанатни тиклади. Тайм ўртасида Диёрбек Холматов мезбонларни яна олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Илёс Зейтуллаев шогирдлари яна бир бор ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Фахридддин Муҳаммадов. 89-дақиқада “Навбаҳор” вингери Русланбек Жиянов якуний нуқтани қўйиб, мезбонларнинг ғалабасини таъминлади — 4:3.
Ушбу ғалабадан сўнг “Навбаҳор” очколари сонини 32 тага етказиб, турнир жадвалида 3-поғонга кўтарилди. “Бунёдкор” эса 19 очко билан 13-ўринга тушди.
“Навабаҳор” 18-тур доирасида ўзи уйида “Насаф”ни қабул қилади. “Бунёдкор” эса “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон Суперлигаси, 17-тур
“Навбаҳор” — “Бунёдкор” 4:3
Голлар: 1:0 — Ғиёсов (5), 2:0 — Норчаев (19), 2:1 — Абдунабиев (38), 2:2 — Плетнёв (52), 3:2 — Холматов (62), 3:3 — Муҳаммадов (38), 4:2 — Жиянов (89).
“Динамо”— “Хоразм”
Турнинг яна бир учрашуви Самарқандда бўлиб ўтди. “Динамо” ўз майдонида “Хоразм” жамоасини қабул қилди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 41-дақиқасида “Хоразм” вакили Рустамжон Абдуҳамидов ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўртасида мезбонлар яриммҳимоячаси Беҳрузбек Облоқулов ҳисобни тенглаштирди. Орадан 12 дақиқа ўтиб “Динамо” сафида захирадан ўйинга қўшилган Жаҳонгир Абдусаломов жамоасини олдинга олиб чиқди. 5 дақиқадан сўнг меҳмонлар ҳимоячи Диёрбек Ортиқбоев мувозанатни тиклади ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.
Ушбу дурангдан сўнг “Динамо” 22 очко билан турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. “Хоразм” эса 18 очко билан 12-поғонадан жой олган.
“Динамо” 18-тур доирасида “ОКМК” билан учрашади. “Хоразм” эса “Локомотив”ни ўз уйида қабул қилади.
Ўзбекистон Суперлигаси, 17-тур
“Динамо”— “Хоразм” 2:2
Голлар: 0:1 — Абдуҳамидов (41), 1:1 — Облоқулов, (63), 1:2 — Абдусаломов (75), 2:2 — Ортиқбоев (80).
“Қизилқум” — “Машъал”
Турнинг яна бир ўйинида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди.
Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида мезбонлар ҳужмчиси Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди. 34 дақиқада эса Шаҳзод Раҳматуллаев ҳисобни иккитага оширди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ҳамда навоийликлар керакли 3 очкони қўлга киритди — 2:0.
Ушбу ғалабадан сўнг “Қизилқум” 20 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда кўтарилиб олди. “Машъал” эса 4 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.
“Қизилқум” 18-тур доирасида “Сўғдиёна” майдонига сафар қилади. “Машъал” эса “Андижон” жамоаси билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон Суперлигаси, 17-тур
“Қизилқум” — “Машъал” 2:0
Голлар: 1:0 — Жўрақўзиев (10), 2:0 — Раҳматуллеев (34).








