Daryo

Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди

Бундан аввалги энг йирик дрон ҳужуми 3 ой аввал амалга оширилганди

1 дақиқа ўқиш20 834 кўришлар0 изоҳ0

Россия ҳарбийлари 18 майга ўтар кечаси Украинага 273 та дрон учирди. Улардан атиги 88 тасини уриб туширилди. Бу ҳақда Украина армияси ҳарбий-ҳаво кучлари хабар берди.

Фото: дснс_телеграм

Маълум қилинишича, дронларнинг 128 таси имитатор бўлиб чиққан. Бу уруш давомида Украина ҳудудига бир кеча-кундузда учирилган рекорд миқдордаги дрондир. Бундан олдин энг йирик ҳужум 2025 йил 23 февралга ўтар кечаси бўлган эди. Ўшанда Россия ҳарбийлари 267 та дрондан фойдаланган.

Дронларнинг кўпчилиги Киев ва вилоятга йўналтирилган. Пойтахтда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревога 8 соатдан ортиқ давом этган. Обухов туманида ҳужум оқибатида 28 ёшли аёл ҳалок бўлган. Яна уч киши: тўрт ёшли бола, 59 ёшли эркак ва 61 ёшли аёл жароҳатланган. Дронлар хусусий уйни қисман вайрон қилган ва яқин атрофдаги кўп қаватли турар жой биносининг ойналарига зарар етказган.

Фото: дснс_телеграм

Фастов туманида ҳужум оқибатида заводда ёнғин юз берган. Омбор (500 м²) ва хўжалик биноси вайрон бўлган. Тиббиёт маркази ҳам ёниб кетган (5000 м2). Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Киев вилоятидан ташқари, Донестк ва Днепропетровск вилоятлари ҳам зарбага учраган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар қайд этилмаган.

Фото: дснс_телеграм

Россия Украинага кенг кўламли зарбани АҚШ президенти Дональд Трамп 18 май куни Владимир Путин билан телефон орқали гаплашиш, сўнгра 19 май куни Владимир Зеленский билан мулоқот қилиш ниятида эканини билдирганидан сўнг уюштирди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар