Daryo

Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

Ушбу ғалабадан сўнг сурхондарёликлар турнир жадвалида 13 очко билан 7-ўринга кўтарилди

1 дақиқа ўқиш6 766 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган учрашув 16 май, жума куни бўлиб ўтди.

Фото: ЎзПФЛ

“Сурхон” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна”сини қабул қилди. Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди.

56-дақиқада Дмитрий Плетнёв ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб Эҳсони Пайшанбе ҳисобни тенглаштирди. 72-дақиқага келиб эса Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳисобни яна оширди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг сурхондарёликлар турнир жадвалида 13 очко билан 7-ўринга кўтарилди. Жиззахликлар эса 8 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

Суперлига

10-тур

16 май, жума

“Сурхон” — “Сўғдиёна” 2:1

Голлар: 1:0 – 56, Дмитрий Плетнёв, 1:1 – 64, Эҳсони Пайшанбе, 2:1 – 72, Муҳаммадали Абдураҳмонов.

“Сурхон”: 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалиддин Ходжаниязов (9.Кирилл Колесниченко, 87), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов, 10.Дмитрий Плетнев (88.Дмитрий Кратков, 87), 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 77), 24.Шерзод Комилов (15.Диёр Рамазонов, 90+5), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов.

“Сўғдиёна”: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (42.Сардор Эркинов, 86), 14.Люпчо Дориев, 17.Эҳсони Панжшанбе (11.Саҳоб Рашидов, 85), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 23.Сардор Ҳошимов (99.Умидбек Султонов, 46), 28.Станислав Андреев (2.Зоир Жўрабоев, 71), 34.Дилшодбек Мисралиев.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар