Daryo

Европа Кенгаши Грецияни мигрантларни ортга қайтармасликка чақирди

Мигрантларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кузатилгани айтилмоқда

1 дақиқа ўқиш4 142 кўришлар0 изоҳ0

Европа Кенгаши Грецияни мигрантларни ортга қайтармасликка ва ўз чегараларида инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди. 

Фото: Anadolu

Европа Кенгашининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Майкл ЎФлаҳерти 6 май куни Грецияга ташриф буюрган. У қуруқлик ва денгиз чегараларида мигрантлар ортга қайтариб юборилаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда эканини билдирган. Чунки бундай операцияларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан заруратсиз ёки ортиқча зўравонлик, жинсий таҳқирлаш ҳолатлари кузатилгани айтилмоқда. 

Комиссар муҳожирларни идентификация жараёнидан ўтказмасдан қайтариб юбориш нафақат инсон ҳуқуқларининг, балки Европа ва халқаро ҳуқуқнинг бузилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Чегаралардаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни таъминлашда ҳамон камчиликлар сақланиб қолаётгани таъкидланган.

Save the Children ташкилотининг таъкидлашича, 2024 йилда Грецияда болалар миграцияси икки баравар кўпайган. Умумий олганда 2024 йилда Грецияга келган мигрантлар ва қочқинлар сони сўнгги 5 йиллик кўрсаткичдан ошиб кетган. Йилнинг дастлабки 11 ойида мамлакатга 57,3 мингдан ортиқ мигрант кириб келган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар