Daryo

Истанбул мэри қўлга олинди, уйи тинтув қилинмоқда 

Истанбул университети мэр Акрам Имомўғлининг дипломини бекор қилди. У сайловда Эрдўғоннинг асосий рақиби ҳисобланар эди. Президентлик лавозимига фақат олий маълумотлилар номзод бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш11 324 кўришлар0 изоҳ0

Истанбул шаҳри мэри, мухолифатдаги Республика халқ партияси вакили Акром Имомўғли қўлга олинди ва полиция ҳамроҳлигида судга етказилди. Бу ҳақда CNN Тürk хабар берди.

Фото: TRT Haber

Имомўғлига нисбатан тергов доирасида 100 кишини, жумладан, мернинг матбуот билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Мурат Онгунни ҳибсга олишга ордер берилган. Имомўғлининг Сариер туманидаги қароргоҳида тинтув ўтказилмоқда. Мэр 8 март куни президентлик учун расман курашга киришган эди.

НTV нашрига кўра, Истанбул прокуратураси шаҳар мэри ва унинг маъмурияти ходимларини коррупция ҳамда террорчилар билан ҳамкорлик қилганликда айблаган.

Ўз навбатида, Истанбул университети шаҳар мэрининг дипломини бекор қилган. Имомўғли университетнинг ҳаракатини “ноқонуний” деб баҳолаган.

Улар (университет) бундай қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас. Ваколат фақат Бизнес бошқаруви факультети директорлар кенгашига тегишли. Бу қарорни қабул қилганлар тарих ва адолат олдида жавоб берадиган кунлар яқин. Адолатга, қонун ва демократияга ташна халқимизнинг маршини тўхтатиб бўлмайди, деди мэр.

Университет 38 нафар шахс, шу жумладан Истанбулнинг мэри, 1990 йилда бошқарув факультетининг инглиз тилидаги дастурига ғайриқонуний тарзда ўтгани ҳақида маълум қилди.

Имомўғлининг Республика халқ партиясидан депутат Мурат Амирнинг айтишича, бу қарор “демократияга қаттиқ зарба” ҳисобланади.

Имомўғли 2027 йилда бўлиб ўтиши мумкин бўлган муддатидан олдин президентлик сайловларида Эрдўғоннинг асосий рақиби ҳисобланар эди. Туркияда давлат раҳбари лавозими учун курашда фақат олий маълумотли номзодлар иштирок этиши мумкин.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар