Daryo

Исроил Ғазога ҳужумни қайта тиклади, 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

Ҳужумни қайта бошлаш буйруғи Исроил бош вазири ва мудофаа вазири томонидан берилган. Улар ҲАМАСни музокараларга рози бўлмаганликда айбламоқда

2 дақиқа ўқиш9 560 кўришлар0 изоҳ0

Исроил армияси 18 мартга ўтар кечаси Ғазо секторидаги нишонларга авиазарбалар беришни тиклади. Яҳудий давлати мудофаа вазири Исраэл Кац жанговар ҳаракатлар қайта бошланганини тасдиқлади. Ҳужум оқибатида 200 дан ортиқ одам, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Архив фото: NPR

Исроилнинг авиазарбаси оқибатида ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Абу Убайда ал-Жамасий ва унинг оиласи ҳам ҳалок бўлган. Ҳужумни қайта тиклаш буйруғи Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири томонидан берилган. Нетаньяхуга кўра, ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича музокараларда олдинга силжиш йўқлигига жавобан шундай қарор қабул қилган. Исроил мудофаа вазири эса “гаровга олинганлар уйларига қайтарилмагунча ва бу урушда барча мақсадларга эришмагунча” жанговар ҳаракатлар тўхтатилмаслигини айтмоқда.

ҲАМАС Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузиши гаровдагилар тақдирини шубҳа остига қўйишини билдирди. Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт ҳужумлар юзасидан Трамп маъмурияти олдиндан хабардор қилинганини қайд этди.

Ахборот агентликлари Исроил раҳбариятидаги манбаларига таяниб ҲАМАСнинг ўрта даражадаги қўмондонлари, гуруҳ раҳбарияти ва унинг инфратузилмаси зарбалар нишонига айланганини айтмоқда. Улар бу операция ҳаво зарбалари билан чекланмаслигини тахмин қилмоқда.

Жанговар ҳаракатлар ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганидан икки ой ўтгач қайта тикланди. Келишув доирасида ҲАМАС гуруҳи Исроил қамоқхоналаридан икки мингга яқин фаластинликни озод қилиш эвазига ўттиздан ортиқ исроиллик гаровга олинганларни озод қилди. Сулҳнинг биринчи босқичи икки ҳафта олдин якунланди, сулҳнинг кейинги босқичи бўйича музокаралар, гаровга олинган олтмишга яқин одамни озод қилиш, Исроил тахминларига кўра, уларнинг ярмидан камроғи тирик ва урушни тўхтатиш бўйича келишув боши берк кўчага кириб қолган.

Бир неча кун олдин АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҲАМАС гуруҳига “сўнгги огоҳлантириш” бериб, барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилган эди. У ҲАМАСнинг барча аъзосини йўқ қилиш учун Исроилга зарур бўлган барча нарсани юборишини қайд этганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар