Daryo

Аргентинада сув тошқинлари оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Федерал ҳукумат сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 10 миллиард песо (9 миллион доллар) ажратишга ваъда берди

1 дақиқа ўқиш4 942 кўришлар0 изоҳ0

Буэнос-Айрес провинцияси жанубидаги Баия-Бланка шаҳридаги сув тошқинлари оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда La Nacion газетаси маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар берди.

Ҳокимият маълумотларига кўра, ҳозиргача зарар кўрган ҳудудда 400 мм ёғингарчилик бўлиб, бу шаҳар учун тарихий максимал кўрсаткичдир.

Фото: Репорт.аз

Мудофаа вазири Луис Петри, хавфсизлик вазири Патриция Буллрих ва Буэнос-Айрес провинцияси губернатори Аксел Кисллоф Баия-Бланка шаҳрига етиб келди.

"Ҳозиргача Баия-Бланкада 375 киши, Даниэль Серри шаҳри чеккасида эса 800 дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етган, ҳодиса кўламини ҳисобга олсак, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин", дея қайд этди Баия-Бланка шаҳри мери Федерико Сусбиэллес.

Федерал ҳукумат сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 10 миллиард песо (9 миллион доллар) ажратишга ваъда берди.

Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида кучли ёмғир Испаниянинг Валенсия автоном ҳамжамиятида ва унга қўшни ҳудудларда сув тошқинларига сабаб бўлганди.

Фото: AP

Бунинг оқибатида 220 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Испаниянинг кўплаб аҳолиси маҳаллий ҳокимиятни табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш бўйича етарлича самарали чоралар кўрмаганликда айблади.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар