Daryo

“Улар менга 3 баравар кўп пул таклиф қилганди” – Неймар 2013 йили нега “Реал”га ўтмаганини айтди

“Барселона” бразилиялик футболчини 88 млн еврога сотиб олганди

1 дақиқа ўқиш25 830 кўришлар0 изоҳ0

“Сантос” ҳужумчиси Неймар 2013 йили нима учун “Реал Мадрид”га эмас, “Барселона”га ўтгани ҳақида гапирди.

Фото: Getty Images

“Ўшанда ‘Реал Мадрид‘ ‘Барселона‘га нисбатан 3 баравар кўп пул таклиф қилганди. Улар менга истаган нарсамни беришларини маълум қилишганди. Бироқ мени юрагим фақат ‘Барселона‘ дерди.

‘Барса‘ сафида мен учун афсона бўлган Роналдиньо ўйнаганди. Шунингдек, мени орзум Месси билан бир жамоада ҳаракат қилиш эди. Шу сабабли мен Каталония клубини танлаганман”, — деди Неймар.

Маълумот учун, “Барселона” бразилиялик футболчини 88 млн еврога сотиб олганди. Футболчи каталонияликлар сафида 2017 йилгача фаолият олиб борди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар