Daryo

Индонезия шарқида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Америкалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 151,4 км чуқурликда бўлган

1 дақиқа ўқиш5 152 кўришлар0 изоҳ0

Индонезия шарқидаги Банда денгизи акваториясида 5,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Олтой-Саян бўлими хабар берди.

Олтой-Саян филиалидан олинган тезкор маълумотларга кўра, 1 март, шанба куни қайд этилган зилзила эпитцентри Амбон шаҳридан 387 км жануби-шарқда худди шу номдаги оролда жойлашган.

Фото: Google Images

Эпитцентрдаги силкиниш интенсивлигидан келиб чиқиб, зилзила “кучли” деб баҳоланади.

АҚШ Геологик хизмати ҳам зилзила магнитудаси 5,6 ни ташкил қилганини маълум қилган. Америкалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 151,4 км чуқурликда бўлган.

Аввалроқ Туркия ҳукумати Санторини оролидаги сейсмик фаоллик сабаб эҳтимолий зилзила ва цунамига тайёргарликни бошлагани хабар қилинганди.

Қирғоқбўйи ҳудудлари аҳолисини огоҳлантириш мақсадида Измир, Айдин ва Муғлада мобил сирена тизимлари ишга тушди, SMS хабарномалар юбориш йўлга қўйилган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар