Daryo

Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтади

Руди Гарсия дарвозабоннинг қайтиши бутун Бельгия учун яхши янгиликлигини айтди

1 дақиқа ўқиш5 116 кўришлар0 изоҳ0

“Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтади. Бу ҳақда терма жамоа устози Руди Гарсия маълум қилди.

Фото: Getty Images

Мураббий дарвозабоннинг қайтиши бутун Бельгия учун яхши янгиликлигини айтди. 

“Тибони энг яхши дарвозабон деб ҳисоблаганман. Мадридга бордим. “Реал” – “Манчестер Сити” ўйини олдидан у билан кўришдим. Шунингдек, ўша куни Кевин де Брюйне ҳамда Жереми Доку билан ҳам учрашдим”, – деди Гарсия.

Маълумот учун, Куртуа Бельгия термаси собиқ устози Доменико Тедеско билан мунозарага борганидан кейин 2023 йил ёзидан бери термада ўйнагани йўқ.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар