Daryo

Венгрия Алишер Усмонов ва синглисини санкциялар рўйхатидан чиқармоқчи

Саккиз нафар россиялик Европа иттифоқи “қора рўйхати”дан чиқарилмаса, Венгрия санкцияларни узайтиришни блоклаш билан таҳдид қилди

1 дақиқа ўқиш9 478 кўришлар0 изоҳ0

Венгрия саккиз нафар россияликни Европа иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқаришни талаб қилди. Акс ҳолда санкцияларнинг узайтирилишини блоклаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

Бу шахсларнинг кимлиги расман эълон қилинмаган. “Система” тадқиқот лойиҳаси эса манбаларга таяниб, уларнинг исмини аниқлаштирди.

Рўйхатга россиялик олигарх Алишер Усмонов, унинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова, “Алфа-Банк” ҳаммуассислари Михаил Фридман ва Пётр Авен, “Уралхим” холдинги ҳаммуассиси Дмитрий Мазепин, Европа яҳудийлари конгрессига раҳбарлик қилган тадбиркор Вячеслав Моше Кантор, шунингдек, “Альянс” гуруҳи раҳбари ва нефть магнати Муса Бажаев киритилган.

Рўйхатда спорт вазири ва Хабаровск ўлкасининг собиқ губернатори Михаил Дегтярев ҳам жой олган. Венгрия нима учун айнан шу шахсларни “қора рўйхат”дан чиқаришни сўраётгани номаълум.

Европа иттифоқининг санкциялар рўйхати мунтазам равишда 27 аъзо давлатнинг бир овоздан қўллаб-қувватлаши билан қайта кўриб чиқилади ва узайтирилади. Венгрия аввал ҳам вето ҳуқуқидан фойдаланиш билан таҳдид қилган эди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан санкциялар Россиядан кўра Европа иттифоқи мамлакатларига кўпроқ таъсир ўтказаётганини айтган. Брюссел эса санкциялар бўйича ягона чизиқ бўлмаса, Европа Иттифоқи Москвага босим ўтказишнинг асосий воситасини йўқотишини таъкидлаган.

Алишер Усмонов АҚШ, Европа иттифоқи, Буюк Британия, Швейцария, Канада, Япония, Австралия ва Янги Зеландиянинг “қора рўйхати”га киритилган. Миллиардерга нисбатан чекловлар Россия—Украина уруши бошланганидан сўнг киритилган. Европа санкциялари доирасида Германия расмийлари унинг синглиси Гулбаҳор Исмоилованинг тахминан 600 миллион долларлик “Дилбар” яхтасини мусодара қилган эди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Германияда Алишер Усмоновга нисбатан очилган иккинчи тергов тўхтатилди

Германияда Алишер Усмоновга нисбатан очилган иккинчи тергов тўхтатилди

30-Декабр 2025, 14:11

Алишер Усмонов Германия судида синглисига нисбатан санкциялар бўйича ишда ғалаба қозонди

Алишер Усмонов Германия судида синглисига нисбатан санкциялар бўйича ишда ғалаба қозонди

19-Ноябр 2025, 22:15

“Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик”: Украина расмийлари муносабати

“Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик”: Украина расмийлари муносабати

24-Сентабр, 13:35

Евроиттифоқ Усмоновдан санкцияларни олиб ташлаганидан кўп ўтмай Озарбайжонда 10 йилга қамалган франциялик тадбиркор афв этилди

Евроиттифоқ Усмоновдан санкцияларни олиб ташлаганидан кўп ўтмай Озарбайжонда 10 йилга қамалган франциялик тадбиркор афв этилди

23-Сентабр, 18:10

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланди

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланди

22-Сентабр, 21:55

Латвия Алишер Усмоновдан ЕИ санкцияларини олиб ташлашни блоклаб қўйди

Латвия Алишер Усмоновдан ЕИ санкцияларини олиб ташлашни блоклаб қўйди

22-Сентабр, 13:32

“Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш Европа Иттифоқини заиф кўрсатиши мумкин” — Литва молия вазири

“Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш Европа Иттифоқини заиф кўрсатиши мумкин” — Литва молия вазири

21-Сентабр, 23:03

Трамп Россияга қарши “жаҳаннам санкциялари” ҳақидаги қонунни имзолади

Трамп Россияга қарши “жаҳаннам санкциялари” ҳақидаги қонунни имзолади

19-Сентабр, 09:37