Daryo

Жанубий Корея DeepSeek фойдаланувчи маълумотларини Хитойга сиздирганини тасдиқлади

Аввалроқ Сеул “маълумотларни йиғиш усуллари” билан боғлиқ хавотирлар туфайли DeepSeek сунъий интеллектга асосланган Хитой чатботини юклашни вақтинча тўхтатган эди

1 дақиқа ўқиш8 078 кўришлар0 изоҳ0

Хитой компанияси томонидан ишлаб чиқилган DeepSeek сунъий интеллект модели Хитойнинг ByteDance компаниясига жанубий кореялик фойдаланувчилар маълумотларини узатди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги мамлакатнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш комиссиясига (PIPC) таяниб хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

PIPC’га кўра, DeepSeek’нинг жанубий кореялик фойдаланувчилари маълумотлари “учинчи шахслар” ихтиёрида бўлган.

Биз DeepSeek ByteDance билан алоқада бўлганини тасдиқладик, дея таъкидлади PIPC ва қайси маълумотлар қандай ҳажмда узатилганини ҳозирча аниқламаганини айтди.

Аввалроқ PIPC “маълумотларни йиғиш усуллари” билан боғлиқ хавотирлар туфайли бутун мамлакат бўйлаб DeepSeek сунъий интеллектга асосланган Хитой чатботини юклашни вақтинча тўхтатган эди. Бироқ Комиссиянинг хабар беришича, сунъий интеллект моделига қўйилган тақиқ ишлаб чиқувчилар уни Жанубий Кореянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларига мувофиқлаштиргандан сўнг бекор қилинади.

Жанубий Корея Ташқи ишлар, савдо ва атроф-муҳит вазирликлари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан ички қурилмаларда DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади.

Шунингдек, PIPC DeepSeek’нинг Хитойдаги штаб-квартирасига шахсий маълумотларни тўплаш бўйича компания сиёсати ҳақида батафсил маълумот бериш талаби билан тергов учун расмий сўров юборди.

DeepSeek компанияси жорий йилнинг 20 январь куни очиқ кодли бепул R1 сунъий интеллект моделини тақдим этди. Бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган сунъий интеллект модели АҚШ ChatGPT’сини ортда қолдириб, энг кўп юклаб олинган дастурга айланди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар