Daryo

Ҳиндистон бош вазири самолётини портлатмоқчи бўлишди — ОАВ

Ҳужум режалаштирилгани ҳақида полицияга огоҳлантирувчи қўнғироқ келиб тушди

1 дақиқа ўқиш15 550 кўришлар0 изоҳ0

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг хорижга сафари чоғида самолётини портлатмоқчи бўлишди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.

Фото: Ҳиндистон бош вазирининг Х даги саҳифаси

 

Полицияга самолётга ҳужум режалаштирилгани ҳақида огоҳлантирувчи қўнғироқ келиб тушган. Тегишли огоҳлантириш 11 февраль куни олинган. Полиция маълумотнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, бошқа агентликларни хабардор қилган ва терговни бошлаган.

Мумбайнинг Чембур туманидан қўнғироқ қилгани айтилаётган шахс қўлга олинган. У руҳий касалликка чалингани аниқланган. Хабар ёлғон бўлгани ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Моди 10 февраль куни Франция ва АҚШга тўрт кунлик ташрифини бошлади. Парижда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича саммит доирасида у Alphabet бош директори Сундар Пичаи билан учрашди. Моди у билан сунъий интеллект Ҳиндистонга олиб келадиган “ақл бовар қилмайдиган имкониятлар”ни муҳокама қилди.

12 февраль февал куни у президент Дональд Трампнинг таклифига биноан АҚШга келади. Трамп президентликка киришгач, АҚШга ташриф буюрган тўртинчи жаҳон етакчиси Моди бўлади. Аввал АҚШга Исроил, Япония бош вазирлари ва Иордания қироли ташриф буюрганди.

Нарендра Модига эҳтимолий ҳужум ҳақида огоҳлантириш аввал ҳам кузатилганди. Мумбай полицияси икки ой олдин, 2024 йил декабрь ойида шундай сигнал олган. Ўшанда номаълум эркак Ҳиндистон бош вазирига суиқасд тайёрланаётгани ҳақида гапириб берган ва Покистон Идоралараро разведкасининг икки агенти бомбани портлатишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган. Бунгача махсус хизматлар Модини ўлдириш нияти ҳақида камида бешта сигнални қайд этган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар