Daryo

Трамп илк президентлик фармонларини имзолади (видео)

У собиқ президент Жо Байденнинг 78 та фармони ва меморандумини бекор қилди

1 дақиқа ўқиш19 570 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ президенти лавозимига киришган Дональд Трамп Вашингтондаги Cаpital Оne стадионида тарафдорлар олдида сўзга чиқиб, дастлабки тўққизта фармонни имзолади. Трансляцияни АBC YouTube'да олиб боради.

Биринчи имзоланган фармонлар Жо Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилиш, шунингдек, АҚШнинг Париж битимидан чиқишни ҳам ўз ичига олади. Дональд Трампнинг дастлабки фармойишлари қаторида қуйидагилар ҳам бор:

  • Федерал ҳукумат устидан “тўлиқ назорат ўрнатилгунга қадар” амалдорлар томонидан янги меъёрий ҳужжатлар қабул қилинишини вақтинчалик тўхтатиш;
  • Федерал ҳукуматга сўз эркинлигини тиклаш ва цензурани бекор қилиш тўғрисидаги кўрсатма;
  • Ҳарбий хизматчилар ва айрим бошқа тоифалардан ташқари давлат хизматига ишга қабул қилишни тўхтатиб туриш;
  • Барча давлат хизматчиларига масофавий иш шаклидан воз кечиб, дарҳол офисларга қайтиш ҳақидаги фармойиш;
  • Барча федерал идораларга яшаш қимматлашуви муаммосини ҳал этиш билан шуғулланиш тўғрисидаги кўрсатма;
  • Олдинги администрациянинг сиёсий рақибларини таъқиб қилиш учун суд тизимидан фойдаланишни тақиқлаш;
  • БМТга АҚШнинг Иқлим бўйича Париж битимидан чиқиши ҳақидаги мактуб.

Ҳужжатларни тасдиқлашни якунлагач, Трамп ўз тарафдорлари тўдасига фармойишларни имзолаган бир нечта ручкани отиб юборган. Тадбирдан сўнг у янги фармонларни имзолаш учун Оқ уйга йўл олган.

АҚШдаги 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олганди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим эди. Трамп расман 2025 йил 20 январда давлат раҳбари лавозимига киришди.

У президентлик даврида урушни 24 соат ичида тугатишни ваъда берган, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратилишини танқид қилган. Урушни бир сутка ичида тугатиш ваъдаси ҳақида инаугурациядан кейин шундай деган: 

Фақат ярим кун ўтди. Яна ярим кун вақтим бор. Кўрамиз. Биз улгуришни истаймиз, дея жавоб берган АҚШ президенти.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар