Daryo

Франция жанубидаги қамоқхонада маҳбус одамларни гаровга олди

La Provence нашрнинг ёзишича, уч нафар тиббиёт ходими ва қамоқхона қўриқчиси гаровда ушлаб турилибди

1 дақиқа ўқиш4 937 кўришлар0 изоҳ0

Франция жанубидаги Арл коммунаси марказий қамоқхонасидаги маҳбус одамларни гаровга олди. Бу ҳақда La Provence газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, гап уч нафар тиббиёт ходими ва қамоқхона қўриқчиси ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс пичоқ билан қуролланган. Нашр маҳбус ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмаган.

La Provence таъкидлаганидек, Арл қамоқхонаси 1990 йилларда қурилган. У 159 нафар маҳкумга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда бу ерда 137 нафар шахс жазо ўтамоқда.

2024 йилнинг 16 июнь куни Россиянинг Ростов шаҳридаги 1-сонли тергов изоляторида олти нафар маҳбуси ходимларни гаровга олганди.

Фото: РБК

Жиноятчилар бу вақтда тергов изоляторининг ички ҳовлисида бўлган ва пичоқ, дубинка ва ўт ўчирувчилар болтаси билан қуролланган. Улардан бири FSIN офицерларидан бирининг қўлига кишан таққан. Маҳбуслар автомашина ва изоляторни тарк этишга қўйиб беришни талаб қилган.

Гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ўтказилган махсус операция давомида жиноятчилар йўқ қилинган, гаровда бўлган ходимлар озод этилган ва уларга ҳеч қандай жароҳат етмаган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар