Daryo

Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

Аввалига актёр “Уйда ёлғиз” фильмида тентак ўғри ролини ўйнашдан бош тортган

2 дақиқа ўқиш122 480 кўришлар0 изоҳ0

Янги йил арафасида “Уйда ёлғиз” фильмини оилавий томоша қилиш анъанага айланиб қолган. 1990 йилда чиққан комедия бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинлар қалбидан жой олган. Қуйида ўғри Марвинни образини гавдалантирган 67 ёшли актёр Дениел Стерн нега Голливудни ташлаб кетгани ва ҳозирда нималар билан банд экани ҳақида сўзлашамиз.

Фото: Giphy

Сўнгги беш йил давомида актёр киноларда суратга тушмаяпти ва ҳозирда асосий эътиборини фермерлик фаолияти ва ҳайкалтарошликка қаратмоқда. Ҳозирда Стерн болаликдаги хотираларимизда муҳрланиб қолган тентак ўғридек оддий инсон эмас, балки ўз ишининг профессионалидир. Ҳозирда актёр мураккаб ҳайкалтарошлик намуналарини ясай олади. Айниқса унинг “Стулдаги балетчи қиз” асари бошқа мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлган.

Фото: Woman.ru

2024 йил май ойида Дениел Стерн ўзининг ҳаёти, карьерасидаги паст ва баландликлар ёритилган мемуар асарини чоп этди. Китобда актёр дислексия (ўқиш ва ёзишда қийналиш) касаллиги билан қандай курашгани ва кадр ортидаги мураккаб ҳаёти ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Фото: Woman.ru

Маълум бўлишича, аввалига актёр “Уйда ёлғиз” фильмида рол ўйнашдан бош тортган, бунга гонорарнинг жуда кам эканлиги (саккиз ҳафталик сёмка учун 300 минг доллар) сабаб бўлган. Бунинг устига, фильмнинг иккинчи қисмида суратга тушиш учун Дениелга аввалгисидан икки карра кам гонорар таклиф қилинган. Актёрнинг ҳамкасблари эса бир неча баробар кўпроқ миқдорда даромад олиши маълум бўлган эди.

Фото: Variety

Масалан, Марвиннинг шериги Гарри образини гавдалантирган Жо Пеши билан икки миллион доллар, бош қаҳрамон Маколей Калкин билан эса беш миллион долларлик шартнома имзоланган. Унга кўра, Калкинга касса тушумларидан 5 фоиз даромад ҳам берилиши кўзда тутилган эди. Дэниэл Стернга эса бундан 4 баробар кам — 1 миллион доллар гонорар таклифи берилган.

Фото: Woman.ru

Аммо режиссёр илтимосига актёр охир-оқибат рози бўлган ва фильмда қойилмақом образни гавдалантирган. “Уйда ёлғиз” жаҳон прокатида 500 миллион доллардан ортиқ даромадга чиққан. Кейинроқ актёр мазкур Ролдан воз кечганида эди, карьерасидаги энг катта ҳатога йўл қўйган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб берган эди.

Фото: Woman.ru

Ҳозирда Дениел Стерн Голливуд можароларидан узоқроқ жойда — кичик фермасига эга хонадонда истиқомат қилади. Актёр лимон, авокадо, мандарин каби меваларни ўстиришни яхши кўради ва бир вақтда ижод билан ҳам шуғулланади. 2020 йилда берган интервьюсида актёр жуда бахтлилиги ва ҳаётидан мамнун экани ҳақида айтиб ўтган.

Фото: Woman.ru

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар