Daryo

Ҳар йили кўрсак-да, пайқамаганмиз: Янги йил фильмларидаги яширин деталлар

Янги йил ҳақидаги бу фильмларни ҳар йили қайта-қайта томоша қилганмиз. Шундай бўлса-да, доимо эътиборимиздан четда қоладиган кичик деталлар топилади.

3 дақиқа ўқиш216 303 кўришлар0 изоҳ112

Янги йил ҳақидаги бу фильмларни ҳар йили қайта-қайта томоша қилганмиз. Шундай бўлса-да, доимо эътиборимиздан четда қоладиган кичик деталлар топилади. Масалан, Карен бекорга қизил рангда кийинмаган, Лукашиннинг онаси ҳам оддий аёл бўлмаган.

“Золушка учун уч ёнғоқ” фильмида бош қаҳрамонлар бир-бирига уйғун тақинчоқлар тақишади

Фильмдаги қаҳрамонлар либослари устида машҳур рассом Теодор Пиштек ишлаган. У нафақат Уйғониш даври либосларидан, балки Питер Брейгелнинг асарларидан ҳам илҳом олган. Натижада ёрқин ва хотирада қоладиган образлар яралган.

Шунингдек, кўпчилик аёл қаҳрамонларнинг либослари ҳаддан ташқари ёрқин ва баъзан дидсиз кўринса-да, Золушка доимо нафис кийинади. Никоҳ саҳнасида эса шаҳзода ва Золушка бир-бирига ўхшаш тақинчоқлар тақишади.

“Тақдир ҳазили” фильмдаги Женя ва Надянинг квартиралари уларнинг оналари оддий аёллар бўлмаганини кўрсатади

Саҳналарнинг бирида Женя Лукашин у ва онаси 32 квадрат метрлик квартира олганликларини айтади. Надя ҳам худди шундай квартирада яшайди. Аммо уйга диққат билан қаралса, умумий майдон анча каттароқ экани ва бу квартиралар яхшиланган режали ёки экспериментал лойиҳалар тоифасига кириши маълум бўлади. Бундай ҳашаматли уйлар оддий шифокор ёки ўқитувчига берилиши даргумон. Эҳтимол, бу уйлар айнан Женя ва Надянинг оналарига берилган. Демак, бу аёллар давлат хизматчиси бўлмаган.

Галанинг кўйлаклари унинг Лукашинни чиндан ҳам севганлигидан дарак беради

Асосан зерикарли кулранг кийимларни киядиган қаллиғидан фарқли ўлароқ, Галя ёрқин ва замонавий кийиниб, сўлғин Женя фонида кўзни қамаштирадиган даражада порлайди. Масалан, йўқолиб қолган севгилисини умидсизлик билан кутаётган саҳнада, у ноодатий нақшли, ёрқин бинафшаранг кўйлак кийган. Шу заҳотиёқ Галянинг Лукашинга бўлган туйғулари самимий эканлиги англашилади, аммо Лукашин унга бундай муносабатда бўлмаслиги эҳтимоли катта.

Настенканинг Аёз бобо билан учрашувининг якуни қайғули бўлган бўлиши мумкин

Настенка Аёз бобонинг уйига кирганда, хона ичи анча совуқлиги билинади. Чол пўстинини ечмайди, уйнинг поли ва шипида эса улкан сумалаклар осилиб туради. Демак, енгил кўйлак ва сарафан кийган Настенка совқотиши керак эди.

Бироқ қиз уйда бемалол ўтиради. Шу сабабли интернетдаги фойдаланувчилардан бири Аёз бобо Настенкани тириклар дунёсидан олиб кетган ва у энди бу дунёга тегишли эмас, деган тахминни билдирган. Настенка ва Иваннинг никоҳ тўйи айнан Аёз бобонинг уйида ўтказилиши эса, эҳтимол, йигитнинг севгилиси ортидан нариги дунёга боришга қарор қилганини англатади.

“Бахт кулиб боққанда” қаҳрамонлари ишлайдиган студиянинг “Современник” деб аталиши бежиз эмас эди

Рязаньов бу фильмни суратга олаётганида, энг машҳур театрлардан бири “Современник”да жиддий жанжаллар бўлиб, бу воқеа санъат доираларида қизғин муҳокама қилинаётган эди. Фильмидаги фотоателе жамоаси ҳам ўзаро аҳил бўлмагани ва ходимлар тез-тез келишмовчиликларга бориб тургани сабабли Рязаньов ҳазил тариқасида ташкилотни “Современник” деб аташга қарор қилади.

“Чин муҳаббат” фильмдаги бир кичкина детал таъсирли лаҳзани янада кўпроқ юракни эзадиган қилади.

Карен қизил ёқут билан безатилган қимматбаҳо тақинчоқнинг унга аталмаганлигини билган саҳна шундоқ ҳам кўзларни ёшлантиради. Аммо аёлга диққат билан қаралса, янада ачинарли ҳолат кўринади. Чунки унинг пардози, кийими, ҳаттоки бошқа тақинчоқлари ҳам Кареннинг эрининг совғасини дарҳол тақмоқчи бўлганидан дарак беради. Ахир у лаб бўёғи, кофта ва сирғаларни тақинчоқдаги ёқут рангига мос равишда танламаган эди. 

Аслида “Уйда ёлғиз” фильмида Маккаллистерларнинг ити бўлган

“Уйда ёлғиз” фильмида кучук кўрсатилган бирорта саҳна бўлмаса-да, Маккалистерлар оиласида ит борлиги аниқ. Шу сабабли ошхонага кириш эшигида ит учун махсус тешик ўйилган.

Дастлабки саҳналардан бирида бутун оила таътилга кетаётганда, севимли итни питомникда қолдирганларини эшитиш мумкин. Бироқ айни шу пайтда кадрда шунчалик тўполон бўладики, кўпчилик бу гапни пайқамай қолади.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Машҳур фильм ва сериаллардаги маъносини фақат энг синчков томошабинларгина илғайдиган яширин деталлар

Машҳур фильм ва сериаллардаги маъносини фақат энг синчков томошабинларгина илғайдиган яширин деталлар

12-Январ, 09:25

Жеки Чан бир фильмда 15 дан ортиқ вазифани бажариб, Гиннес рекордлари китобига кирган. Бу қайси машҳур картина эди?

Жеки Чан бир фильмда 15 дан ортиқ вазифани бажариб, Гиннес рекордлари китобига кирган. Бу қайси машҳур картина эди?

10-Сентабр, 09:31

Гўёки эгизакдек кўринадиган Голливуд юлдузлари (фото)

Гўёки эгизакдек кўринадиган Голливуд юлдузлари (фото)

31-Май, 11:24

Нимадир чайнайди, қошини чимиради, қадаҳ кўтаради: деярли ҳар бир фильмида бир хил ҳаракатни такрорлайдиган актёрлар

Нимадир чайнайди, қошини чимиради, қадаҳ кўтаради: деярли ҳар бир фильмида бир хил ҳаракатни такрорлайдиган актёрлар

2-Май, 12:40

Қимматбаҳо автомобил ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

Қимматбаҳо автомобил ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

11-Апрел, 16:25

“Ҳозирги болаларнинг руҳияти бўш, чунки улар калтак емай ўсяпти”. Бобур Йўлдошев психологлар оилаларни бузаётгани ҳақида

“Ҳозирги болаларнинг руҳияти бўш, чунки улар калтак емай ўсяпти”. Бобур Йўлдошев психологлар оилаларни бузаётгани ҳақида

6-Апрел, 17:06

Суратга олиш майдончасидаги қатъий қоидалар: актёрларга нималар қилиш тақиқланади?

Суратга олиш майдончасидаги қатъий қоидалар: актёрларга нималар қилиш тақиқланади?

16-Март, 18:47

Дунёни кулдирган Жим Керри 64 ёшда: муваффақият, депрессия ва амалга ошмаган “Оскар” орзуси

Дунёни кулдирган Жим Керри 64 ёшда: муваффақият, депрессия ва амалга ошмаган “Оскар” орзуси

17-Январ, 10:40