Daryo

Украина газ, олтин ва туз экспортини бир йилга тақиқлади

Iқтисодиёт вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, ички бозорда муҳим товарлар тақчиллиги юзага келишининг олдини олиш учун йиллик лицензиялаш ва квоталар жорий этилмоқда

1 дақиқа ўқиш7 320 кўришлар0 изоҳ0

Украина Вазирлар Маҳкамаси 2025 йилга мўлжалланган, экспорт ва импорти лицензиялаш ҳамда квоталарни талаб қиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлади.

Тегишли қарор ҳукуматнинг расмий порталида эълон қилинди.

Фото: Google Images

Ҳужжатга кўра, 2025 йил учун “туз, кўмир, табиий газ, ўтин, кумуш, олтин, қимматбаҳо металлар парчаларини экспорт қилиш учун нол квоталар белгиланди”.

Шу билан бирга, ҳукумат томонидан “К” маркали кўмирга 1 миллион 300 минг тонна ва суюқ ёқилғига (мазут) 400 минг тонна квота белгиланди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси буғдой, маккажўхори, кунгабоқар уруғлари, шакар, парранда гўшти ва бошқа бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини лицензиялашни жорий қилди.

Украина иқтисодиёт вазири ўринбосари Тарас Качканинг сўзларига кўра, мамлакат ички бозорида муҳим товарларнинг тақчиллиги юзага келишининг олдини олиш учун йиллик лицензиялаш ва квоталар жорий этилмоқда.

Кеча 24 декабрь куни Украина Жаҳон банкининг “Ўсиш учун асос” дастури доирасида Буюк Британия ва Япониядан 1 млрд доллар олгани хабар берилганди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар