Daryo

Яманлик ҳусийлар Исроилга ракета зарбалари йўллади, 11 киши жароҳатланди

Бу ҳусийларнинг бир ҳафта ичида Исроил ҳудудига иккинчи ҳужуми

1 дақиқа ўқиш13 822 кўришлар0 изоҳ0

Ҳусийлар томонидан Ямандан учирилган баллистик ракета Тель-Авивга етиб келди, дея хабар беради Исроил мудофаа кучлари.

Исроил армиясининг тан олишича, жами камида иккита ракета учирилган, улардан бири ракетага қарши мудофаа тизимини ёриб ўтишга муваффақ бўлган.

Ракета Яффа ҳудудида болалар майдончасига қулаб тушган.

Исроил тез ёрдам хизматининг хабар қилишича, ракета ҳужуми оқибатида уч киши яраланган. Яна саккиз киши ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришдан кейин бошпанага кетаётганда жароҳат олган. Етти киши шок ҳолатидан чиқиш учун тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Бу ҳусийларнинг бир ҳафта ичида Исроил ҳудудига иккинчи ҳужуми.

19 декабрь куни Исроил Яманнинг исёнчилар назорати остидаги ҳудудидаги портлар ва инфратузилма объектларига зарбалар берганди, дея хабар берди Reuters.

22 ноябрь куни Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба бергани хабар қилинганди.

Ғазодаги жанглар кескинлашганидан буён ҳусийлар Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозида Исроил ҳудуди ва унга алоқадор кемаларни ўққа тута бошлади. Гуруҳнинг ҳаракатларига жавобан Қўшма Штатлар халқаро коалиция тузилганини эълон қилди ва Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилишга қаратилган Просперитй Гуардиан операциясини бошлади.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар