Daryo

Рамзан Қодиров гўзаллик салонларини ёпишга чақирди

У эркак ва аёллар учун алоҳида хизмат кўрсатадиган дорихоналар очилишини ҳам таъкидлади

1 дақиқа ўқиш13 772 кўришлар0 изоҳ0

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров моделларни мусулмон аёлларга номуносиб тарзда реклама қилаётган гўзаллик салонларини ёпишга чақирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Фото: Oreanda
Салонлар намойиш қилиш мумкин бўлмаган тана қисмларини кўрсатувчи суратларни тарқатмоқда. Одамларни бузадиган салонларни, албатта, ёпиш керак, деди Қодиров.

Чеченистон раҳбари хизмати туфайли ташриф буюрувчилар касалхонага тушиб қоладиган салонлар фаолиятини ҳам тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, Қодиров яқин келажакда Грозний шаҳрида эркаклар ва аёллар учун алоҳида хизмат кўрсатадиган 15 та дорихона очилишини айтди. Республика пойтахтида шундай дорихоналардан бири очилган.

Июнь ойида Доғистонда содир бўлган терактлар, яъни черков ва синагогаларга ҳужумлар уюштирилгач, Россияда диний кийимлар атрофидаги мунозаралар яна қизғин тус олди. Хусусан, Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ниқоб тақишни тақиқлаш тарафдори сифатида чиқди.

У Доғистондаги теракт ва Ростов қамоқхонасидаги гаровга олиш ҳодисаларини “исломчилар, террорчилар” амалга оширганини таъкидлади. Қодиров бунга жавобан ундан ўз фикрларини эҳтиёткорлик билан ифодалашни сўради.

Чеченистон раҳбари, шунингдек, унинг оиласидаги барча аёллар ўз танловига кўра ҳижобдалигини таъкидлади. Қодиров “рўмолсиз бўлса ҳам, камтарлик, виждонлилик ва одоб-ахлоқнинг намунаси бўлган” кўплаб аёлларни билишини айтган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар