Daryo

Чеченистон яна дронлар ҳужумига учради (видео) 

ОМОН базаси ва Грознийдаги махсус полиция полки нишонга олинди

1 дақиқа ўқиш20 335 кўришлар0 изоҳ0

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 15 декабрь куни дронлар ҳужуми кузатилди. Бу ҳақда Чеченистоннинг мухолифатчи NIYSO Telegram канали хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг ОМОН базаси ва патрул-пост хизматининг 2-полки, шунингдек, Украинадаги урушда қатнашаётган шахслар тайёргарлик ўтаётган ҳарбий база нишонга олинган.

Дронлар қулагунча отишма овозлари аниқ эшитилди. Яъни, ходимлар дронларнинг келишига тайёр эди ва уларга қарши ўқ узди, аммо барибир ҳеч нарса қила олишмади, дейди воқеа гувоҳлари.

Рамзан Қодиров учта дрон ҳужум қилгани, уларнинг иккитаси уриб туширилганини тасдиқлаган.

Ҳужум қилишга бўлган ҳар қандай уринишга янада аниқроқ ва қаттиқроқ қасос зарбалари билан жавоб берамиз, деган у.

Чеченистон раҳбари бунга жавобан Россия ҳарбийлари Харьковдаги объектлардан бирига иккита “Искандер” зарбасини йўллагани, у ердаги тахминан 200 нафар украиналик йўқ қилинганини айтди. Украина томони мазкур хабарга ҳали расмий муносабат бермаган.

Чеченистонга дронлар ҳужуми

Бу Чеченистонга дронларнинг илк ҳужуми эмас. Грознийда жойлашган ҳарбий база аллақачон уч марта дронлар томонидан ҳужумга учраган. Охирги марта 12 декабрда кузатилган. Ўшанда, Рамзан Қодиров махсус полиция полки казармалари устида дрон портлаши оқибатида тўрт нафар қоровул енгил жароҳат олганини айтган. Чеченистон раҳбари ҳодиса туфайли Украинадаги урушга 84 минг кўнгилли аскарни юбориш билан таҳдид қилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар