Daryo

Украина узоқ масофали ракеталар ишлаб чиқариш учун Швециядан 2,25 миллиард доллар олади

Бу ҳақда Швеция мудофаа вазири Пол Жонсон матбуот анжуманида маълум қилди

1 дақиқа ўқиш6 868 кўришлар0 изоҳ0

Швеция ҳукумати 2025 ва 2026 йилларда Украинага ҳарбий ёрдам учун 25 миллиард крон (2,25 миллиард доллар) ажратишга қарор қилди.

Бу ҳақда Швеция мудофаа вазири Пол Жонсон украиналик ҳамкасби Рустем Умеров билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: “Репорт.аз”

Унинг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Украина ҳарбий-саноат комплексига узоқ масофага учувчи ракеталар ва дронларни оммавий ишлаб чиқариш учун маблағ ажратишга тайёр.

Жонсон, шунингдек, янги пакет тафсилотлари январь ойида эълон қилинишини таъкидлади.

Аввалроқ Британиянинг Times нашри Украина қуролли кучларида бор-йўғи 50 та ATACMS тактик ракеталари мавжуд, деб ёзганди.

Фото: Rg.ru

“Пентагон ҳеч қандай маълумот бермаган бўлса-да, Киев ҳукуматида ҳозирда бор-йўғи 50 та ракета борлиги тахмин қилинмоқда. Украинада уларни учириш учун HIMARS ва MLRS ракета ташувчи қурилмалари етарли даражада”, дея таъкидлаган нашр.

ATACMS — узоқ масофага зарба берувчи бошқариладиган ракета бўлиб, у қўмондонларга жанговар майдонни шакллантириш учун зудлик билан ўт очиш имконини беради. Максимал учиш масофаси 300 километрни ташкил қилади. ATACMS 1980 йилларда ишлаб чиқилган ва биринчи марта 1991 йилда Форс кўрфази уруши пайтида ишлатилган. Ўшандан бери у турли қуролли можароларда, жумладан, Ироқ уруши ва Россия—Украина урушида фаол ишлатилган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар