Daryo

Пентагон АҚШ ҳарбий саноатига 1 миллиард доллар сарфлади

Мудофаа вазирининг молия бўйича ўринбосари Майк Маккорд мазкур маблағлар нималарга сарфланганини айтиб ўтди

1 дақиқа ўқиш6 004 кўришлар0 изоҳ0

Пентагон АҚШ ҳарбий саноатига молиявий ёрдам кўрсатиш учун бюджетнинг тахминан 1,05 миллиард долларини ишлатган. Бу ҳақда Breaking Defence портали хабар бермоқда.

Фото: “Д-руссиа.ру”

“Бизда солиқ тўловчиларнинг бир миллиард доллардан сал кўпроқ маблағи бор эди. Шунинг учун биз ҳарбий саноат шартномаларининг катта қисмига эга бўлган армия, Ҳарбий-денгиз флоти ва ҳарбий ҳаво кучларидан қайси лойиҳалар энг муҳим ва зарурий эканини аниқлашни сўрадик. Маблағлар ўша лойиҳаларга йўналтирилди”, деди Мудофаа вазирининг молия бўйича ўринбосари Майк Маккорд. 

Портал маълумотларига кўра, Пентагон 68 та ҳарбий-саноат лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун жами 1,05 миллиард доллар сарфлаган; бу маблағ АҚШ Конгресси томонидан ажратилган.

Маблағ нимага сарфланди?

310 миллион долларлик энг катта маблағ Cонстеллатион тоифасидаги фрегатларни қуришга йўналтирилган.

Фото: “Инвоэн.ру”

Пентагон, шунингдек, Boeing янги Ф-15ЭХ қирувчи самолётини ишлаб чиқариши учун 154,4 миллион доллар субсидия ажратди.

ЭСБ-7 ва ЭСБ-8 сузувчи экспедицион денгиз базаларидаги камчиликларни бартараф этиш учун эса 107 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди.

Пентагоннинг махфий ҳужжатлари 

АҚШ Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатларини ошкор қилган 23 ёшли Жей Тейшейра 15 йилга қамалгани хабар қилинди. Тейшейра жосуслик тўғрисидаги қонунга биноан миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда айбдорлигини тан олган. 

Фото: Reuters

"Мен етказган барча зарар учун кечирим сўрамоқчиман. Барча масъулият ва оқибатлар фақат менинг зиммамга тушишини англайман. Бунинг ортидан келадиган ҳар қандай оқибатни қабул қиламан", деган у ҳарбий суд залида.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар