Daryo

Пентагон махфий ҳужжатларини ошкор қилган йигит 15 йилга қамалди 

Жек Тейшера АҚШ тарихида энг кўп махфий маълумотларни очиқлаганлардан бири деб топилди. У Украина армияси ҳақидаги маълумотларни ҳам сиздирган

1 дақиқа ўқиш8 820 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатларини ошкор қилган Жей Тейшейра 15 йилга қамалди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Миллий ҳаво гвардиясининг 22 ёшли ҳарбийси Discord платформаси орқали махфий маълумотларни очиқлашда айбланган. Уларда Украина қўшинларининг ҳаракати ва армия таъминоти ҳақида маълумотлар бўлган.

Фото: Reuters

Тейшейра 4 март куни жосуслик тўғрисидаги қонунга биноан миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда айбдорлигини тан олган. У айбига иқрор бўлиши эвазига прокурорлар унга қўйилган давлатга хиёнат айбловини олиб ташлаган.

Прокурорлар фикрича, унинг ҳаракатлари мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солган, бошқа ҳарбийларни хавф остига қўйган ва АҚШнинг иттифоқдошлари билан муносабатларига зарар етказган. Прокуратура ҳарбий хизматчи учун 17 йиллик қамоқ жазосини талаб қилган. Ҳимоя томони эса Тейшер маълумотни хорижликларга бериш нияти бўлмагани, аксинча уни интернетдаги дўстлари билан баҳам кўрмоқчи бўлганини таъкидлаб, 11 йиллик қамоқ жазоси сўраган.

Мен етказган барча зарар учун кечирим сўрамоқчиман. Барча масъулият ва оқибатлар фақат менинг зиммамга тушишини англайман. Бунинг ортидан келадиган ҳар қандай оқибатни қабул қиламан, деган ҳарбий суд залида.

Федерал қидирув бюросининг Бостон бўлинмаси раҳбари, махсус агент Жоди Коэн ҳукм эълон қилингандан сўнг, Жек Тейшейра “АҚШ тарихида махфий маълумотларни энг кўп ошкор қилганлардан бири” эканини таъкидлади.

Жек Тейшейра 2023 йил 13 апрелда геймерлар орасида машҳур бўлган Discord ижтимоий медиа платформасидаги Thug Shaker Central чат гуруҳида пайдо бўлган махфий ҳужжатларни ошкор қилганликда айбланиб қўлга олинган. АҚШ расмийларига кўра, Тейшейра биринчи марта 2022 йил октябрь ойида у ерга махфий маълумотларни жойлаштирган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар