Daryo

Дунёнинг 52 та давлати Исроилга қурол эмбаргосини қўллашни талаб қилди

Туркия БМТ бош котибига тегишли мактубни топширди. Марказий Осиёнинг икки давлати ҳам унга имзо чекди

1 дақиқа ўқиш27 813 кўришлар0 изоҳ0

Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 52 та давлат ҳамда иккита халқаро ташкилотнинг Исроилга қарши қурол эмбаргосини жорий этиш мурожаатидан иборат мактубини топширди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Фото: Getty Images

Мактубда босиб олинган Фаластин ҳудудларида, шунингдек, Ливан ва Яқин Шарқнинг бошқа ҳудудларида зўравонлик кучайиши ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилишидан чуқур хавотир билдирилган. Исроил ҳаракатлари оқибатида қурбонлар орасида аёллар ва болалар сони ортаётгани қайд этилган. Ушбу хавфли тенденцияни тўхтатиш учун фавқулодда чоралар кўриш зарурлиги таъкидланган.

Мактуб 1 ноябрь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерришга, ноябрь ойида БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилган Буюк Британия ва БМТ Бош ассамблеяси президенти Филемон Янгга юборилган.

Туркия Исроилга қуроллар етказиб беришни зудлик билан тўхтатишни халқаро ҳамжамиятнинг қонуний мажбурияти ва бурчи деб билади. Мактубни имзолаган давлатлар қаторига Туркия, Фаластин, Баҳрайн, Бангладеш, БАА, Боливия, Бразилия, Бруней Даруссалам, Буркина-Фасо, Жазоир, Жибути, Хитой, Индонезия, Марокаш, Гамбия, Жанубий Африка, Ироқ, Эрон, Қатар, Қозоғистон, Қирғизистон, Колумбия, Комор ороллари Иттифоқи, Кувайт, Куба, Ливия, Ливан, Малдив ороллари, Малайзия, Мексика, Миср, Мавритания, Намибия, Нигерия, Никарагуа, Норвегия, Покистон, Россия, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сан-Томе ва Принципи, Сенегал, Сомали, Судан, Саудия Арабистони, Чили, Тунис, Уммон, Иордания, Венесуэла, Вьетнам, Яман ва Зимбабве киради.

Шунингдек, ҳужжатга Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўз имзоларини қўйган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар