Daryo

Дуров Telegram'ни видеоплатформага айлантирмоқчи 

Эндиликда фойдаланувчилар катта ҳажмдаги видеоларни юклашга ортиқча вақт сарфламаса ҳам бўлади

1 дақиқа ўқиш10 357 кўришлар0 изоҳ0

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер видео платформага айланиши учун “биринчи қадам қўйилгани”ни айтди. У мессенжерда видеони кўриш энди анча қулай бўлишини билдирди.

Фото: Reuters

Дуровнинг эслатишича, шу пайтгача Telegram'даги турли чат ва каналларда видеолавҳалар қандай форматда юкланган бўлса, худди шу кўринишда намойиш этиларди. Натижада фойдаланувчилар гигабайтлаб маълумотларни юклаб олишга ва видеолавҳанинг тўлиқ юкланишини кутишга мажбур бўларди. Мессенжер асосчиси ҳатто қисқа видеоларни кўришда ҳам муаммолар юзага келганини таъкидлади.

“Бугунги янгиланиш билан Telegram серверлари оммабоп видеоларни бир нечта сифат вариантларига қисқартиради ва уларни оқимли узатиш учун оптималлаштиради”, деди Павел Дуров.

Унинг сўзларига кўра, мазкур янгилик туфайли мессенжер интернет тезлигига қараб автоматик равишда видеони юклашга мос келадиган сифатни танлайди.

8 октябрь куни Дуров Telegram'да янги функциялар пайдо бўлишини эълон қилди. Жумладан, постларни таҳрирлаш вақтини кўриш ва зарур ҳолларда дастлабки хабар юборилгандан сўнг медиафайлларни бириктириш имконияти ҳақида гап бормоқда. Октябрь ойининг ўрталарида Дуров телефон рақамларини текшириш имконини берадиган Gateway хизматини ишга туширганини айтганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар