Daryo

Тайван Хитойдан ҳимояланиш учун АҚШдан ҳужумчи дронлар сотиб олади — Bloomberg 

Хитой Мудофаа вазирлиги аввалроқ томонларни “ҳарбий фитна”ни тўхтатишга чақирган эди

1 дақиқа ўқиш4 196 кўришлар0 изоҳ0

Тайван маъмурияти AeroVironment ва Anduril Industries компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ҳужумчи дронларни АҚШдан сотиб олмоқчи.

Фото: Bloomberg
“Тайван ҳукумати ушбу мингта дронларни сотиб олиш бўйича расмий келишувларни аллақачон имзолаган”, деб ёзади Bloomberg нашри.

Нашрга кўра, дронларни харид қилиш Тайванга “потенциал Хитой ҳужумининг олдини олишга” ёрдам бериши керак.

Қайд этилишича, Тайван Мудофаа вазирлиги сентябрь ойи охирида “таклиф ва қабул қилиш хати”ни имзолаган. Бу шартнома имзоланишидан олдинги ҳужжат бўлиб, унда маҳсулот миқдори, доллар қиймати ва етказиб бериш саналари кўрсатилган. Расмий равишда, агентлик суҳбатдошларига кўра, шартномалар яқин келажакда имзоланиши мумкин.

АҚШ давлат департаменти ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган.

Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб билади ва АҚШ расмийларини орол давлатини қўллаб-қувватлаётгани учун мунтазам танқид қилиб келмоқда. Июнь ойида Қўшма Штатлар Тайванга 300 миллион долларлик дронларни сотишни маъқуллаган эди. Хитой Мудофаа вазирлиги томонларни “ҳарбий фитна”ни тўхтатишга чақирган. АҚШ, шунингдек, сентябрь ойида Тайванга 567 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратган эди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар