Daryo

Чеченистонда Путин номидаги махсус кучлар университетига дрон ҳужум қилди

Рамзан Қодиров илк бор номаълум дрон ҳужуми ҳақида маълумот берди

1 дақиқа ўқиш21 264 кўришлар0 изоҳ0

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 29 октябрь куни республикадаги Россия махсус кучлари университети дрон ҳужумига учраганини маълум қилди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фото: Telegram

Бу Чеченистон ҳукумати вакиллари томонидан эълон қилинган илк дрон ҳужуми ҳисобланади.

Бугун эрталаб соат 6:30 да Гудермесда учувчисиз қурилма ҳужуми натижасида Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш бинонинг томи ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин ўчирилган, деди Қодиров. 

Россия махсус кучлари университети жанговар зоналарга юбориш учун ҳарбийларни ҳам тайёрлайди. Оммавий ахборот воситалари уни Россиядаги энг йирик ёллаш марказларидан бири сифатида тилга олади. 

Ҳозирда тергов органлари ҳужум юзасидан текширув олиб бормоқда, жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш билан шуғулланмоқда. Университет фаолияти тўхтатилмаган, барча хизматлар одатдаги тартибда ишини давом эттирмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар