Daryo

Қозоғистон буғдой экспорти 40 фоизга қисқарди 

Тўртта давлат буғдой истеъмолини бир неча баробар камайтирди. Улар бошқа дон етказиб берувчилардан маҳсулотни арзонроққа олмоқда

1 дақиқа ўқиш15 371 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистон 2024 йилнинг саккиз ойида 3,13 миллион тонна буғдой экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига (5,15 миллион тонна) нисбатан 39,2 фоизга кам. Бу ҳақда савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаевга таяниб, “Курсив” хабар берди.

Фото: “Курсив”

Унинг сўзларига кўра, буғдой экспортининг қисқариши ўтган йилги ҳосилнинг пастлиги, шунингдек, Қозоғистон учун анъанавий бозорларда рақобатнинг кучайиши билан боғлиқ. Масалан, Италия, Туркманистон, Афғонистон ва Россия Қозоғистон буғдой истеъмолини бир неча баробар камайтирди. Сабаби бошқа дон етказиб берувчилар экспорт нархларини пасайтирди, бу эса Қозоғистон маҳсулотларини сиқиб чиқаришга олиб келди.

Кейинги озиқ-овқат мавсумига келсак, Европа, Жанубий Африка ва Украина давлатлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли буғдой етиштиришни қисқартирди. Шунингдек, Россия 2024—2025 йилларда 53 миллион тонна буғдой экспорт қилишини айтди, бу аввалги мавсумга нисбатан 10,1 фоизга кам.

Қозоғистон янги мавсумда 12 миллион тонна дон экспорт қилишни режалаштирмоқда, шундан 7-7,5 миллион тоннаси буғдойга, 1,3-1,4 миллион тоннаси арпага, 300 минг тоннаси маккажўхорига, 1 миллион тоннаси мойли экинларга тўғри келади.

12 миллион тонна доннинг 4,2 миллион тоннаси Марказий Осиё ва Афғонистонга етказиб берилиши кутилмоқда. Қозоғистон 2023 йилда Хитойга 1,4 миллион тонна дон экспорт қилган, бу 2022 йилга нисбатан 5,5 баробар кўпдир. Шундан буғдой экспорти 538 минг тоннани ташкил этиб, 15 баробар ўсган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар