Daryo

Ўзбекистон ун экспортида Қозоғистондан ўзиб кетди

Мамлакат экспортидаги уннинг асосий қисми Қозоғистондан сотиб олинган буғдойни қайта ишлаш орқали тайёрланади.

2 дақиқа ўқиш6 796 кўришлар0 изоҳ4

Ўзбекистон ун экспорти бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди. Бу ҳақда “АПК Новости” агентлиги хабар берди.

Иқтисодиёт ва аграр соҳа мутахассиси Толеутай Раҳимбековнинг айтишича, 2025 йил якунларига кўра Қозоғистон Афғонистонга 1,05 миллион тонна ун экспорт қилган. Ўзбекистон эса бу давлатга қарийб 1,6 миллион тонна ун жўнатган. Бундай миқдордаги унни (1,6 млн тонна) ишлаб чиқариш учун эса Қозоғистондан 2,2 миллион тонна ғалла харид қилинган.

Қозоғистон нимани йўқотди?

“Биринчидан, ғаллани қайта ишловчи маҳаллий корхоналар Қозоғистон буғдойининг энг йирик харидорларидан бири эди. Улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилардан маҳсулотни йил бўйи бозор нархларида сотиб олган. Биргина буғдой уни ишлаб чиқариш учун тармоқ сўнгги йилларда 4,7 — 4,8 млн тонна буғдой харид қилган. Бунга озуқабоп ун ишлаб чиқариш учун мўлжалланган буғдой ҳажмини ҳам қўшиш керак (йилига яна 2 миллион тоннага яқин).

Иккинчидан, мамлакат ичида ҳар бир тонна ғаллани қайта ишлаш қарийб 50 доллар қўшимча қиймат беради. Шунингдек, солиқлар, иш ўринлари, турдош тармоқларнинг иш билан таъминланиши каби ижобий жиҳатлар ҳам бор”, деди Раҳимбеков.

У қозоғистонлик амалдорлар маҳаллий тадбиркорларга “шундай ёрдам” кўрсатаётганини киноя қилди. “Қозоғистон донни қайта ишловчилар уюшмаси” раиси Евгений Ганнинг эслатишича, улар февраль ойида Қозоғистоннинг 2025-йилдаги ғалла ва ун экспорти натижаларини эълон қилганди.

“Ушбу материалда Қозоғистондан Ўзбекистонга буғдой дони экспорти (1 643 340 тоннага ёки 2024-йилга нисбатан 1,49 бараварга) ошиши туфайли Ўзбекистондан ун экспорти кескин ошишини таъкидлаган эдик”, деди у.

2025-йилда Ўзбекистон бешта хорижий давлатга қиймати 441,7 миллион АҚШ долларига тенг қарийб 1,6 миллион тонна буғдой уни жўнатган. Ун импорт қилган асосий давлатлар қуйидагилар:

  • Афғонистон — 1 590,193 тонна;
  • Тожикистон — 607 тонна;
  • Қирғизистон — 356,4 тонна;
  • Туркманистон — 174 тонна.

Евгений Ганнинг хулосасига кўра, мамлакатда дон ва ун экспорти ўртасида мувозанат бўлиши керак, шунда давлат максимал фойда олишини айтди. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар