Daryo

Молдовада сайловдаги овозини “сотган” фуқаролар жаримага тортилди

Полициядан “пассив сайлов коррупцияси” ҳолатлари бўйича 350 та хабар келиб тушган

1 дақиқа ўқиш6 803 кўришлар0 изоҳ0

Молдовада 20 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва мамлакатнинг Европа иттифоқига қўшилиши бўйича ўтказилган референдумда овозларини “сотган” фуқаролар жаримага тортилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Фото: Радио Молдова

Коррупцияга қарши курашиш миллий маркази полициядан “пассив сайлов коррупцияси” ҳолатлари бўйича 350 та хабар олган. Ушбу ҳуқуқбузарлик муносабати билан фуқаролар жами 1 миллион лейга яқин (52 000 евро) жаримага тортилган.

Молдова қонунчилигида “пассив сайлов коррупцияси” сайловчи ўзи ёки бошқа шахс учун сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш ёки оширмаслик мақсадида шахсан ёки воситачи орқали ўзига тегишли бўлмаган ҳар қандай шаклдаги товарлар, хизматлар, имтиёзлар ёки афзалликларни талаб қилиши, қабул қилиши ёки олиши ҳисобланади.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори 25 минг лейдан 37 500 лейгача (1299-1949 евро) белгиланган.

Президентлик сайлови натижалари

Молдовада президентлик сайловининг биринчи тури натижаларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Майя Санду 42 фоиз овоз олди. Унинг Россияни қўллаб-қувватловчи мухолифатдаги Социалистлар партиясидан бўлган рақиби, Молдова собиқ прокурори Александр Стояногло 26 фоиз овоз тўплади.

Молдованинг Европа иттифоқига қўшилиши бўйича референдумда интеграция тарафдорлари минимал устунлик билан ғалаба қозонди. Барча бюллетенларни санаб чиқиш натижаларига кўра, у 50,38 фоиз овоз олди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар