Daryo

“Браво” кулги жамоасининг янги концерт дастуридан репортаж (видео)

“Санъаткорларни кулгига олиб чиқардик, лекин уларга ҳам осон эмаскан. Бир ишни қилиб кўрмагунча енгил деб ўйларкансиз-да. Концертда жонли қўшиқ айтадиган саҳнамиз бор, вокалдан бир оз сабоқ олдим, ҳаёт мажбур қилса ҳар нарса қиларкан инсон”, деди Отабек Мирзахолов

4 дақиқа ўқиш41 513 кўришлар0 изоҳ0

“Браво” кулги жамоаси “Халқлар дўстлиги” санъат саройида саккиз кунлик концерт дастурини ўтказмоқда. Ҳаво совуқ ва ёмғирли бўлишига қарамай, ҳар куни тўрт мингдан зиёд томошабин вақтини мароқли ўтказиш мақсадида концертга ташриф буюряпти. Сабаби “Браво” гуруҳи уларга ажойиб концерт дастури ва хуш кайфият ваъда қилган. “Дарё” жамоаси концертдан махсус репортаж тайёрлади.

— Концерт ажойиб ўтди, мазза қилиб ишлаяпмиз. Биринчи куни иситмам бор эди, аммо шунга қарамай саҳнага чиқдим — қийинчилик фақат шу бўлди. Концертдан уч кун аввал тобим бўлмай қолди, икки кун репетицияда ҳам қатнаша олмадим, укол олиб бир амаллаб оёққа турдим. Худога шукр, олқишлар ва томошабинларнинг меҳри билан касаллик ҳам сезилмади.

Концертга келганлар Instagramдан тадбир зўр ўтди, сизни кўргимиз келганди, деб ёзишяпти. Аслини олганда, жамоанинг ҳар бир аъзосининг ўз мухлиси бор, ҳаммага илиқ фикрлар ва табриклар келяпти,  дейди Дурдона Қурбонова.
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Отабек Мирзахолов концертолди овози бўғилиб қолганини ҳазилга бурди:

— Санъаткорларни кулгига олиб чиқардик, лекин уларга ҳам осон эмаскан. Бир ишни қилиб кўрмагунча енгил деб ўйларкансиз-да. Концертда жонли қўшиқ айтадиган саҳнамиз бор, вокалдан бир оз сабоқ олдим, ҳаёт мажбур қилса ҳар нарса қиларкан инсон (кулиб).

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Отабек жамоани тарк этиши ҳақида мухлисларга маълум қилинганидан сўнг “Ҳали Барвога керакциз”, “Ёш-ку, нега кетяпти”, “Ўзи 38 ёш-у, лекин 50 ёшли одамдек фикрлаяпти” каби кўплаб изоҳлар кела бошлади.

— Ўзим ёш бўлсам-да ичим қариб қолгандир, балки (кулиб). Барибир қачондир шундай бўларди, тезроқ бўлгани ҳам яхши, менимча. “Браво”дан бутунлай кетмайман, албатта. Фақатгина концерт дастуридаги фаолиятимни тўхтатдим, дедим. Лекин йигитларга қандай ёрдам керак бўлса қўлимдан келганча ёрдам бераман. Агар ўзимиз эплаймиз дейишса, бунга ҳам розиман. Санъатнинг бошқа йўналишларида айнан “Браво” йигитлари билан ижод қиламан, деб изоҳ берди қизиқчи.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Дурдона Қурбонова Отабек Мирзахоловнинг гуруҳдан кетиши унга қандай таъсир қилаётгани ҳақида гапирди.

— Тўғрисини айтсам, кетмайдилар деб ўйлаяпман. Бундай ўйлашимга сабаб нимадалигини ўзим ҳам билмайман. Балки гуруҳда қолишлари мумкин, буни энди вақт кўрсатади. Отабек ака билан нафақат концертда, балки кино ва кўрсатувларда ҳам бирга ишлаймиз. Шу сабабли гуруҳнинг бир аъзоси билан хайрлашиш туйғуси менга ҳали унчалик сезилмади.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Умид Умаров концерт кутганидан эмас, ундан-да аъло ўтаётганидан хурсанд бўлди.

— Мана бугун тўртинчи кун бўлса, мен кутгандан ҳам яхши натижа бўляпти. Лекин ҳаяжон бор, бу ҳам масъулият, ҳам мажбурият юклайди. Авваллари 10-12 кунлаб концерт, қўярдик, кучимиз етарди. Сезган бўлсангиз чарчаяпмиз, лекин буни томошабинларга сездирмасликка ҳаракат қилдик. Ёшимиз ўтиб қолди (кулиб). Ўн йил аввалги Умид билан Аҳмадни ҳозиргисидан анча фарқи бор.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Бу йилги концертда Холиқжон вайнер нега иштирок этмаётгани сабаби ҳам гуруҳ аъзолари томонидан айтиб ўтилди.

— Ҳар йили ҳам иштирок этавермайди-ку. Концертолди режалар бўлади, дастур ишлаб чиқамиз ва шунга қараб жамоа йиғилади. Ҳамманинг омадини берсин.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Дурдона бошқа кулги жамоасидан таклифлар бўлса, қандай йўл тутишини айтди.

— Охиригача “Барво” жамоаси билан қоламан, албатта. Ростини айтсам, қизиқчилар гуруҳида бошқа чиқмайман деб, ўзимга ўзим сўз бергандим. Жонли саҳнани жуда яхши кўраман, орада 2-3 йил қатнашмаганимда роса соғиндим. Майли, гапирган гапимдан қайтсам ҳам саҳнага чиққим келди ва “Браво” билан ижодни давом эттиряпман. Саҳнада турганимда тўрт мингта инсоннинг эшитиладиган кулгиси ва эмоциясини ҳеч нимага алишиб бўлмайди.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Актриса Сайёра Қозиева яқин дугонаси Умида Мирҳамидовани қўллаб-қувватлаш учун концертга келиб, саҳна кўринишлари олдидан дугонаси билан бирга бўлди.

— Концертдан яхши кайфият билан кетаман, деган умиддаман. “Умида, браво” деб қарсак чалсам керак. Бугун яқин инсоним, сирдошим, ҳар қандай вазиятда суяна оладиган одамимни қўллаб-қувватлашга келдим, дейди хонанда.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Умида Мирҳамидова шамоллаб қолганига қарамай, концертда ўз чиқишлари билан мухлисларнинг кайфиятини кўтаряпти.

— “Барво” аслида “ҚВЗ” йигитларидан ташкил топган “Миллион” жамоасининг иккига бўлинган қисми. У ерда ҳам, бу ерда ҳам кучлилар бор. Фикримча, икки жамоа қўшилса, кучли гуруҳ ташкил топарди. Лекин ҳозир ҳам ёмон эмас, ўзида истеъдод бор одам ҳар ерда билинади.

Концертнинг ярми ўтган бўлса-да ҳар куни ҳаяжондамиз, профессионал саҳнада барибир ҳаяжон бўлиши табиий. Келин саломни кўп айтаман, керак бўлса жойида янги сўзлар келади. Лекин бундай саҳнанинг масъулияти бор, ҳар замонда бориб сўзларимни қайтариб оляпман. Худо хоҳласа, бугунгиси ҳам яхши чиқишига умид қиляпман, дейди Умида Мирҳамидова.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Концертда жами ўнта саҳна кўриниши бўлди, халқ дарди кулги орқали олиб чиқилган саҳна кўринишлари тўхтовсиз олқишларга сабаб бўлди.

Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

Концертни тўлиқ ҳолда “Дарё” YouTube каналида томоша қилинг.

Toshkentdanman. Alisher Navoiy nomidagi O‘zbek tili va adabiyoti universitetining O‘zbek tili fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2024-yildan beri Layfstayl bo‘limida muxbir lavozimida ishlayman va maqolalar hamda videomateriallar tayyorlayman. Har yili ispan kinoijodkorlari tomonidan suratga olingan “Невидимый гость” (“Ko‘rinmas mehmon”) filmni kamida ikki marta qayta tomosha qilaman. Imom al-Buxoriy haqidagi “Sohilsiz dengiz” kitobi yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Асли касбим ракетасозлик, режиссёрлик эса шунчаки хобби” — Отабек Мирзахолов нима учун драма жанрида фильмлар олмаслиги ва тадбиркорликда омади келмагани ҳақида

“Асли касбим ракетасозлик, режиссёрлик эса шунчаки хобби” — Отабек Мирзахолов нима учун драма жанрида фильмлар олмаслиги ва тадбиркорликда омади келмагани ҳақида

30-Апрел, 13:25

“17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

“17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

19-Март 2025, 19:37

“Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”. Умида Мирҳамидова соғлиғидаги муаммоларга қарамай концерт ва тўйларга боргани ҳақида (видео)

“Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”. Умида Мирҳамидова соғлиғидаги муаммоларга қарамай концерт ва тўйларга боргани ҳақида (видео)

17-Октабр 2024, 15:55

Аҳмад Темуров “Браво” кулги жамоасининг тарқалгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Аҳмад Темуров “Браво” кулги жамоасининг тарқалгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

15-Декабр 2025, 13:58

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

23-Октабр 2025, 15:25

“Браво”дан кетиб, даромади ошган, институтга кириш учун пул тўплаган ва Spark’да киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 36 ёшда (фото, видео)

“Браво”дан кетиб, даромади ошган, институтга кириш учун пул тўплаган ва Spark’да киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 36 ёшда (фото, видео)

22-Октабр 2024, 14:10

 “40 кунда икки яқинимни тупроққа қўйдим”. Жамшид Норматов ҳаётидаги жудоликлар ва “Браво”да ижодни давом эттирмагани сабаби ҳақида (видео)

 “40 кунда икки яқинимни тупроққа қўйдим”. Жамшид Норматов ҳаётидаги жудоликлар ва “Браво”да ижодни давом эттирмагани сабаби ҳақида (видео)

15-Октабр 2024, 15:50

“Бу қарорни қачондир қабул қилишим керак эди”. Отабек Мирзахолов “Браво” кулги жамоасини тарк этмоқда (видео)

“Бу қарорни қачондир қабул қилишим керак эди”. Отабек Мирзахолов “Браво” кулги жамоасини тарк этмоқда (видео)

10-Октабр 2024, 17:35