Daryo

“Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”. Умида Мирҳамидова соғлиғидаги муаммоларга қарамай концерт ва тўйларга боргани ҳақида (видео)

“Пул ўлсин, шу аҳволида ҳам пул деб тўйга келибди, дейдиганлар бор. Лекин биз ростдан ҳам шундай оғир аҳволдалигимизни тўй эгаларига кўрсатмагунимизча улар ишонмайди”, дейди хонанда

2 дақиқа ўқиш14 047 кўришлар1 изоҳ0

Хонанда Умида Мирҳамидова “Дарё”га берган интервьюсида санъаткорларда ҳам қийин вазиятлар бўлиши, оғир аҳволда ҳам халқ хизматларига боришга мажбур бўлгани ва одамлар ҳолатни билмай туриб ноўрин гап-сўз қилиши ҳақида гапирди.

— Ҳам ижод, ҳам масъулият юки гарчи тобим бўлмаса-да, ҳозир “Браво”нинг концерт олди репетициясида қатнашишимга сабаб бўляпти. Биласиз, халқ хизматидаги одаммиз, хизматлар 22:00 дан кейин тугайди. Бугун ҳам тайёргарлик жараёнига хизматдан чиқиб келдим. Йигитлар кечки саккиздан йиғилади ва ҳамма тўплангунга қадар кутади, чунки репетиция учун жамоа тўлиқ бўлиши керак. Кечаги ёмғирли кунда фақат менмас, жамоанинг бошқа иштирокчиси Дурдонахон ҳам шамоллаб қолди. Жамоа менга ишонган, шунинг учун ҳам тобим йўқ эди, боролмайман, деёлмайман.

Керак бўлса, аввалдан белгилаб қўйилган тўй хизматларига масъулиятни ҳис қилиб бораман. Лекин лафз бор, борамиз дедикми, борамиз. Жуда оғир вазиятларда боролмаслигимиз мумкин. Аммо қўл-оёғимиз бут, тилимиз бийрон бўлиб айланиб турибди, озгина иситма борлигини ҳисобга олмаса, ҳаммаси яхши. Бу йигитларни кўриб касаллик ҳам эсдан чиқиб кетади. Келганидан бери тинмайди, бир зум тайёргарликдан тўхтамаяпти, мен-ку ҳеч бўлмаса дам оляпман. Уларнинг ҳаракатини кўриб, касалман дейишга ҳаққим йўқ.
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

— Гап исботи билан: Қозоғистонга тадбирга борганимизда зинадан қоқилиб кетиб, қўлим синиб қолди. Кечқурун хизматга чиқишим керак эди. Жуда қаттиқ оғриди, лекин қўлим қимирлаб тургани учун унча эътибор бермадим. Шу билан Тошкентга қайтганимизда оғриқ кучайиб кетди. Касалхонага бориб рентген қилдирсам синган деди ва гипс қилинган қўл билан чиқиб кетдим.

Яна бир воқеа: “ҚВЗ”да чиқадиган пайтим бирданига бел оғриғи тутиб қолди, халқ тили билан айтганда “грижа”. Менда “грижа” бор деб ҳеч ўйламагандим. Репетиция пайтида белимга қалин жун рўмоллар боғлаб юрганман, фақат ўтириб тайёрланганман, туролмаганман. Ўша концертни аҳамият бериб томоша қилсангиз, жуда секин юрганман. Ҳаттоки бел оғриғим тутиб қолса, гўё сизларга суянгандек бўлиб тураман, шундай саҳналар ҳам қиламиз, деб йигитларга илтимос қилганман. Чунки чидаб бўлмас даражадаги оғриқ бор эди.

Ўша вақтлар қишда қаттиқ қор ёққанди. Юнусободда жуда узун зинали тўйхонага хизматга бордик. Тўй эгаларига белим оғриётганини тушунтирдим. Мени эълон қилганингизда югуриб саҳнага чиқолмайман, гўёки сиз билан гаплашиб бораётган секин юриб келаман, дедим. Тўйхона саҳнаси ҳам бир оз юқорироқ экан, тепага чиқмай, ўзимча образ ясаб, саҳнага ўтириб қўшиқ куйлаганман. Лекин бундай вазиятларни мухлисларга сездирмасликка ҳаракат қиламиз. Нега десангиз, пул ўлсин, шу аҳволида ҳам пул деб тўйга келибди, дейдиганлар бор. Лекин биз ростдан ҳам шундай оғир аҳволдалигимизни тўй эгаларига кўрсатмагунимизча улар ишонмайди. Шу сабабли ҳам мана шундай қийин вазиятларда вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз, дейди хонанда.

Toshkentdanman. Alisher Navoiy nomidagi O‘zbek tili va adabiyoti universitetining O‘zbek tili fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2024-yildan beri Layfstayl bo‘limida muxbir lavozimida ishlayman va maqolalar hamda videomateriallar tayyorlayman. Har yili ispan kinoijodkorlari tomonidan suratga olingan “Невидимый гость” (“Ko‘rinmas mehmon”) filmni kamida ikki marta qayta tomosha qilaman. Imom al-Buxoriy haqidagi “Sohilsiz dengiz” kitobi yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Браво” кулги жамоасининг янги концерт дастуридан репортаж (видео)

“Браво” кулги жамоасининг янги концерт дастуридан репортаж (видео)

17-Октабр 2024, 01:48

“Асли касбим ракетасозлик, режиссёрлик эса шунчаки хобби” — Отабек Мирзахолов нима учун драма жанрида фильмлар олмаслиги ва тадбиркорликда омади келмагани ҳақида

“Асли касбим ракетасозлик, режиссёрлик эса шунчаки хобби” — Отабек Мирзахолов нима учун драма жанрида фильмлар олмаслиги ва тадбиркорликда омади келмагани ҳақида

30-Апрел, 13:25

Умида Мирҳамидова тўйларда дилини хира қиладиган ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди

Умида Мирҳамидова тўйларда дилини хира қиладиган ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди

22-Январ, 17:55

Аҳмад Темуров “Браво” кулги жамоасининг тарқалгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Аҳмад Темуров “Браво” кулги жамоасининг тарқалгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

15-Декабр 2025, 13:58

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

23-Октабр 2025, 15:25

“17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

“17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

19-Март 2025, 19:37

“Браво”дан кетиб, даромади ошган, институтга кириш учун пул тўплаган ва Spark’да киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 36 ёшда (фото, видео)

“Браво”дан кетиб, даромади ошган, институтга кириш учун пул тўплаган ва Spark’да киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 36 ёшда (фото, видео)

22-Октабр 2024, 14:10

 “40 кунда икки яқинимни тупроққа қўйдим”. Жамшид Норматов ҳаётидаги жудоликлар ва “Браво”да ижодни давом эттирмагани сабаби ҳақида (видео)

 “40 кунда икки яқинимни тупроққа қўйдим”. Жамшид Норматов ҳаётидаги жудоликлар ва “Браво”да ижодни давом эттирмагани сабаби ҳақида (видео)

15-Октабр 2024, 15:50