Daryo

“Россия альянсни қўрқита олмайди” — НАТО бош котиби

Марк Рютте НАТО учун “Россия таҳдидини қайтаришда тўлиқ имкониятлар”га эга бўлиши муҳимлигини таъкидлади

1 дақиқа ўқиш8 038 кўришлар0 изоҳ0

НАТО бош котиби Марк Рюттега кўра, Россия альянсни қўрқитишга қодир эмас. У НАТО Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Фото: Getty Images

2024 йил октябрида НАТО бошқарувини қўлга олган Рютте Киевнинг НАТО бўйича иттифоқчилари можарода “Россия президенти Владимир Путин ўз мақсадларига эришмаслиги ва Украина ғалаба қозониши” учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини маълум қилди.

У, шунингдек, альянс учун “Россия таҳдидини қайтаришда тўлиқ имкониятлар”га эга бўлиши муҳимлигини қўшимча қилган.

“Биз НАТОмиз. Биз ҳужумкор эмас, ҳимоявий иттифоқмиз. Биз блокдан ташқари бошқа давлатнинг бирор қисмини эгаллаб олишдан манфаатдор эмасмиз”, деди у.

Аввалроқ Шимолий Атлантика альянси ҳар бири тахминан 5 мингта ҳарбий хизматчидан иборат қўшимча 49 та жанговар бригада тузишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Қайд этилишича, уларнинг умумий сонини 131 та бригадага етказиш режалаштирилган. Welt нашрига кўра, НАТО 2022 йилдан бери Россияни бевосита таҳдид сифатида баҳолаб, Москвадан келаётган хавфга қарши туриш учун альянс ҳарбий қудратини ошириш кераклигини қўшимча қилган. 

“2021 йилда 82 та жанговар бригада етарли деб ҳисобланган бўлса-да, келажакда уларнинг сони 131 та бўлиши керак”, дея қайд этилган хабарда.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар