Daryo

Чехияда сув тошқини оқибатида давлат корхоналари 1,2 млрд евро зарар кўрди 

“Хусусий секторга, муниципалитетга тегишли мулкка, шунингдек, республика ҳудудларига жиддий зарар етган”, деди молия вазири Збинек Станюра

1 дақиқа ўқиш5 462 кўришлар0 изоҳ0

Чехия Республикасида сентябрь ойидаги сув тошқини оқибатида давлат компаниялари ва корхоналарига етказилган зарар 25-30 миллиард крон (1-1,2 миллиард евро)ни ташкил қилиши мумкин.

Бу ҳақда республика молия вазири Збинек Станюра маълум қилган.

Фото: Reuters

“Тошқиннинг давлат мулкига етказган зарари 25-30 миллиард кронни ташкил қилиши мумкин. Хусусий секторга, муниципалитетга тегишли мулкка, шунингдек, республика ҳудудларига жиддий зарар етган”, деди вазир.

Қайд этилишича, сув тошқини келтирган зарарнинг аниқ миқдорини Чехия ҳукумати 5 декабргача ҳисоблаши керак. Чунки бу муддатгача республика Европа бирдамлик жамғармасидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун маблағ сўраши мумкин.

1997 ва 2002 йилларда Чехияда ҳалокатли сув тошқинлари содир бўлган. Моддий зарар миқдори мос равишда 63 миллиард крон (тахминан 2,5 миллиард евро) ва 73 миллиард крон (тахминан 2,85 миллиард евро)га баҳоланган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар